loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

75 ёш муборак!

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (1983 й.), Камолиддин Беҳзод номидаги давлат мукофоти лауреати (1997 й.), Ўзбекистон Бадиий академияси академиги (2018 й.), меъмор, наққош Анвар Илҳомов бугун 75 ёшга тўлди.

 

Илҳомов Анвар Илҳомович Республика ва хорижда ўзининг бетакрор, алоҳида мазмун ва моҳиятга эга турли наққошлик ва ганчкорлик ишлари билан танилган наққошлардан биридир.

А.Илхамов мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишларида фаол қатнашмоқда. Унинг “Халқлар дўстлиги” санъат саройи, “Туркистон” санъат саройи Президиум хонаси, “Тўқимачилик” маданият саройи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қабуллар зали, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қароргоҳи, Мусиқали драма театри, Қатағон қурбонлари хотираси майдони, Қозоғистон Республикаси Қизилқум райони, Шовилдир шаҳрида “Маданият саройи”да шогирдлари билан амалга оширган муаллифлик лойиҳалари, Темурийлар тарихи давлат музейининг гумбази ички қисмида ишланган миллий ганч асарлари истиқлол даври шаҳарсозлик маданиятининг энг нодир намуналарини барпо этишда юксак касб маҳорати ва истеъдодини намоён этган.

Ўзбекистон Бадиий академияси Анвар Илҳомовни таваллуд куни билан қутлайди, сиҳат-саломатлик, янгидан янги ижодий муваффақиятлар тилайди.p

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.