loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

8 ноябрь – Мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни

ТАБРИК

#раҳматшифокорларга
#спасибоврачам

Биз тиббиёт ходимлари тимсолида халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз.

Дарҳақиқат, инсон ҳаётига дахлдор бўлган ўта маъсулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносибдир.

Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино бобомизнинг муносиб ворислари сифатида бор билим ва тажрибасини аямай, матонат кўрсатиб келаётган минглаб тиббиёт ходимларининг ҳар бир куни қаҳрамонликдан, хайрли ишлардан иборат десак, ҳақиқатни айтган бўламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, инсон учун энг азиз неъмат бўлган ҳаёт ва саломатликни муҳофаза қилишдек шарафли касб эгаларига юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз, уларга қўлингиз асло дард кўрмасин, деймиз ҳамда касб байрами билан қизғин муборакбод этамиз.

Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.