loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Юксак давлат мукофоти муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра: «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони билан Балтабаев Тайир Илясович – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий […]

Таваллуд айём муборак!

Бугун 25 август Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ёрдамчиси Даврон Шукуров туғилган кун. Шукуров Даврон Шукурович ушбу лавозимда 2020 йил 22 сентябридан бери ишлаб келмоқда. 1991 йилда Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида туғилган. 2017 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлади. Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси фурсатдан фойдаланиб, Даврон Шукуровичга чексиз бахт-саодат, мустаҳкам соғлиқ, масъулиятли вазифасида улкан […]

Ҳашар – элга ярашар!

21 август куни юртимиз бўйлаб Ҳукумат фармойишига (455–Ф, 12.08.2021 й.) асосан давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда ҳудудларимизни ободонлаштириш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси ҳам эрта тонгдан ҳашарни фаол бошлади, Бадиий академия биноси жойлашган ҳудудда ободонлаштириш […]

Шахсий кўргазма очилди

20 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган миниатюрачи рассом Анвар Бобобековнинг “Гул ишқи” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Экспозицияда рассомнинг 40 га яқин миниатюра  ишлари ўрин олди. Юртимизда миниатюрачи рассомлар кўп. Аммо,  санъатнинг нозик хилқати, сирли ва ёрқин рангларини яратиш  рассомлардан катта […]

75 ёш муборак!

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (1983 й.), Камолиддин Беҳзод номидаги давлат мукофоти лауреати (1997 й.), Ўзбекистон Бадиий академияси академиги (2018 й.), меъмор, наққош Анвар Илҳомов бугун 75 ёшга тўлди.   Илҳомов Анвар Илҳомович Республика ва хорижда ўзининг бетакрор, алоҳида мазмун ва моҳиятга эга турли наққошлик ва ганчкорлик ишлари билан танилган наққошлардан биридир. А.Илхамов мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишларида […]

Хаттотлик халқаро кўргазмаси

16 август куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Ҳиндистон Республикаси мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан “Ҳиндистоннинг ёзма мероси: Ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати” номли халқаро кўргазма иш бошлади. Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида ташкил этилган […]

Ғолиблар гувоҳнома олишди

Бугун, 16 август куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси ғолибларига  тантанали равишда гувоҳнома топшириш  маросими бўлиб ўтди. Мамлакатимизда истеъдодли ёшлар, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, улар эришаётган ютуқларни рағбатлантириш ва муносиб тақдирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун алоҳида давлат стипендиялари тайинланаяпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелда қабул қилинган “Тасвирий ва […]

Азму шижоатли, ватанпарвар спортчи ёшларимиз – энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”дир

Ассалому алайкум, азиз дўстлар! Қадрли олимпиячилар, ғолиб ва совриндорлар! Муҳтарам ота-оналар, устоз ва мураббийлар! Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Олимпия ўйинларида қўлга киритган улкан, том маънода тарихий ғалабаси билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Албатта, барчамиз дунёдаги энг нуфузли ана шу мусобақаларда  Ўзбекистон вакилларининг ҳар бир чиқишини “ойнаи жаҳон” […]

Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда олимпия ҳаракатини ривожлантириш, халқимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, айниқса, ҳозирги мураккаб пандемия даврида юзага келган синов ва қийинчиликларга қарамасдан, эл-юртимиз олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида […]

Журналнинг янги сони нашрдан чиқди

“San’at” журналининг жорий йил навбатдаги 2-сони нашрдан чиқди. Унда доимгидек  бой бадиий меросимиз, санъат тарихи, замонавий бадиий жараён, замондош рассомлар ижодига оид илмий мақолаллар, тадқиқот материалларини (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) ўқиш мумкин. Журналнинг бу сонидаги “Ўрта Осиё ипак матолар тўқимачилигига оид артефактлар”, “Кўҳна Термиздаги ҳукмдорлар саройи”, “Бухоро зардўзлигининг мумтоз намуналари”, “Анъанавий Ғиждувон кулолчилиги меросхўри”, […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.