loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Бизнинг мерос

Бугун, 10 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида “Бизнинг мерос” туркуми доирасида Анатолий Циглинцевнинг шахсий кўргазмасини  очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазма экспозициясидан рассомнинг дастгоҳли графиканинг турли хил техникасида ишланган асарлари, жумладан, “Алишер Навоий” линогравюраси, литографияда ишланган “Абу Али ибн Сино” туркуми, офортда ишланган “Нозиклик” ва “Уч соҳибжамол” каби асарлар ўрин олган. Циглинцевнинг график […]

Акбар Ҳакимов 72 ёшни қаршилади

Санъатшунос, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги (1997 й.), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори (1993 й.), профессор  (1996 й.).  Ҳакимов  Акбар Абдуллаевич  1949 йилда  Термиз шаҳрида таваллуд топди. 1972 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган.   1969 йилдан Санъатшунослик институтида катта лаборант, илмий ходим (1979-82 йиллар), бўлим мудири (1982- 92 йиллар), директор ўринбосари […]

“Токио-2020”: ўзбекнинг Баҳодири дунёни лол этди

Катта спорт тантаналарининг бошланиши қанчалик ҳаяжонларга бой бўлса, унинг интиҳоси ундан-да виқорли кўриниш олиши табиий. Бугун “Токио-2020” ўйинларининг сўнгги куни. Бугун бутун дунёнинг эътибор марказида XXXII ёзги олимпия ўйинларининг энг шиддатли баҳслари. Албатта, бундан беш йил муқаддам старт олган XXXII ёзги олимпия ўйинларига тайёргарлик, унинг саралаш баҳслари, лицензион турнирларга назар ташласак, “Токио-2020” майдонига кириб бориш […]

Академик 64 ёшда

Бугун, 8 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбай Байбосинов 64 ёшга тўлди. Байбосинов Сарсенбай Базарбаевич – Қорақалпоғистоннинг таниқли ва иқтидорли рангтасвирчи рассомларидан бири. Нукус шаҳридаги Ж. Шамуратов номидаги Давлат санъат мактабида касб -ҳунар таълими олган. 1983 йилдан эътиборан республика ва хорижий кўргазмаларда фаол иштирок этиб келмоқда. 1989 йилдан бери Ўзбекистон Рассомлар […]

Ижодий имтиҳонлар якунланди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига жорий йил ҳужжат топширган 1 минг 711 абитуриентдан 1 минг 404 нафари «Чизматасвир» ва «Композиция» фанидан касбий (ижодий) имтиҳон топширди. Имтиҳонлар 28 июлдан 5 августга қадар ўтказилди. 7 август – заҳира кунида эса Давлат тест маркази томонидан истисно тариқасида рухсат берилган бир иш кунида […]

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади

6 август куни Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилган саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий […]

График асарлар кўргазмаси

Шу йил 10 август куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Анатолий Николаевич Циглинцевнинг шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Атоқли рассом таваллудига бағишланади

Аввал хабар қилинганидек,  жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланади. Атоқли рассом таваллудига бағишланган тадбирлар Дастури билан танишинг:

Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5 август куни Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Аввал хабар берилганидек, эртага, 6 август куни Ўзбекистон Президенти “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида […]

Ҳўқанди латиф оҳанглари

Бугун, 4 август куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Турон фанлар академиясининг фахрий академиги, Ўзбекистон Бадиий академияси кумуш медали соҳиби, таваллудининг 80 ёшини қаршилаётган рассом Турсунали Аҳмадалиевнинг “Ҳўқанди латиф оҳанглари” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Турсунали Аҳмадалиев узоқ йиллардан буён санаът оламида  ижод қилиб келмоқда. […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.