loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ҳўқанди латиф оҳанглари

Бугун, 4 август куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Турон фанлар академиясининг фахрий академиги, Ўзбекистон Бадиий академияси кумуш медали соҳиби, таваллудининг 80 ёшини қаршилаётган рассом Турсунали Аҳмадалиевнинг “Ҳўқанди латиф оҳанглари” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Турсунали Аҳмадалиев узоқ йиллардан буён санаът оламида  ижод қилиб келмоқда. […]

Ёш ижодкорлар кўрик-танлови ўтказилади!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш чора тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 7 июндаги 43-сонли мажлис баёнига асосан ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида “Рўзи Чориев издошлари” расмлар танлови эълон қилинади.Танловда 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат ва […]

Давлат стипендияси ғолиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги 691-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг 2021 йил 8 июлдаги И-87-сон буйруғи билан тузилган Эксперт гуруҳи томонидан жорий йилнинг 10-25 июль кунлари соҳа бўйича давлат олий таълим муассасаларининг жами 39 нафар талабгорлар йиғма жилдлари ҳамда […]

Навбатдаги касбий имтиҳон

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021/2022 ўқув йили қабули учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда. Бугун, 1 август куни  Компьютер графикаси ва бадиий фото, Реклама ва амалий графика йўналишларига  ҳужжат топширган абитуриентларга ижодий имтиҳон бўлиб ўтди. Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Абиджанова мазкур жараёнларни бевосита […]

Биринчилик ва I даражали диплом

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати (ИСМИ) «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг вилоят босқичида Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси 100 нафаргача аъзоларни бирлаштирган ташкилотлар ўртасида биринчиликни қўлга киритди. Шу муносабат билан Хоразм ИСМИ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгашининг I даражали дипломи билан тақдирланди. «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови касаба […]

Қабул-2021/2022: очиқ, шаффоф ва коррупциядан ҳоли

Бугун, 31 июль куни Халқаро пресс-клубнинг “Қабул-2021/2022: очиқ, шаффоф ва коррупциядан ҳоли” мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда спикер сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбай Шарипов, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор […]

Ҳамдардлик

Таниқли рангтасвирчи рассом, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ўзбек тасвирий санъати ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган Нодир Имомов 62 ёшида Тошкентда оламдан ўтди. Имомов Нодир Комилович 1959 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Дастлаб П.Беньков номидаги рассомлик билим юртида таълим олди, 1984 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлади. 1987 йилдан буён Ўзбекистон ва хорижда […]

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, хорижий мамлакатлар билан икки томонлама манфаатли муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни янги босқичга кўтариш, давлатимизнинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг […]

Касбий имтиҳон қизғин кечаяпти

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021/2022 ўқув йили қабули учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда. Бугун, 30 июль куни  Профессионал таълим: интерьерни лойиҳалаш, Интерьерни лойиҳалаш, Саноат дизайни йўналишларига  ҳужжат топширган абитуриентлар учун ижодий имтиҳон бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Бош илмий котиб Феруза Обиджонова ҳамда […]

Шахсий кўргазма

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом, бадиий лойиҳалаш дизайнери, республика ва қатор халқаро кўргазмалар иштирокчиси Турсунали Аҳмадалиевнинг «Хўқанди латиф оҳанглари» номли шахсий кўргазмасига таклиф этамиз. Кўргазманинг очилиш маросими 4 август куни соат 16:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.