loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ярим йиллик фаолият сарҳисоби

2 июль куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2021 йил 1-ярим йиллиги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қатор электрон ва босма ОАВ, интернет нашрлари журналистлари иштирок этди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ОАВ вакилларини касб байрами билан табриклади ва Ўзбекистон тасвирий санъати соҳасида кечаётган янгиликларни халқимизга етказишда […]

Беш нафар битирувчига имтиёзли диплом

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 11-синф битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Б. Болтаев, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими аъзоси М.Худайбергенов ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Якунда Хоразм ИСМИ 29 нафар битирувчиларидан 5 нафари имтиёзли дипломга эга бўлди. Устоз-мураббийлар битирувчиларга яхши тилаклар билдириб қолишди.

Талабалар диссертация ҳимоясида

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2020-2021 ўқув йили магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг диссертация ҳимоялари давом этмоқда. Бугун институтнинг Анжуманлар залида Санъат назарияси ва тарихи  ҳамда Музейшунослик: тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш мутахассисликларининг битирувчи магистрантлари диссертацияларини ҳимоя қилишмоқда. Ушбу ҳимояларда  XIX-XXI аср Бухоро кандакорлигининг технологик ва бадиий хусусиятлари, Ўзбекистон ноанъанавий амалий безак […]

Ректор ёш иқтидор эгаси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети 1-босқич талабаси Фазлиддин Анваров юксак эътироф – «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди. Шу муносабат билан институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ёш иқтидор эгаси билан учрашиб, уни юксак мукофот […]

Бадиий кулол устаси билан ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида  навбатдаги маҳорат дарси бўлиб ўтди. Маҳорат сабоғини таниқли бадиий кулолчилик устаси Ашурмат Мамасолиев олиб борди. Мазкур маҳорат машғуотлари Бухоро яқинидага Уба қишлоғида  яшаб, ижод  қилган таниқли ҳунарманд, миллий  ўйинчоқлар устаси Ҳамробиби Раҳимова хотирасига бағишланди. Уста А.Мамасолиев сабоқни бошлашдан аввал қатнашчиларга Бухоронинг азалий ҳунарманчилиги тарихи, […]

ОАВ вакиллари табрикланди

Кеча Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ОАВ ҳамда интернет нашрларнинг бир гуруҳ вакилларини касб байрами билан самимий табриклади ва уларга эсдалик совғаларини топширди. —  Бадиий академия журналистлар меҳнатини доимо эъзозлайди. Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати ютуқлари, соҳага оид Президентимиз, Ҳукуматимиз  Қарорларининг мазмун-моҳиятини, умуман фаолиятимизга оид янгиликларни халқимизга етказиш, тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти […]

Талабалар фотокўргазмаси старт олди

Бугун, 30 июнь куни Тошкент фотосуратлар уйида қўшалоқ сана – 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни ҳамда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан  Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаларининг ижодий ишлари фотокўргазмаси очилди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PressPhoto.uz фото агентлиги  ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу кўргазмада талабаларнинг фотоҳикоя ва […]

Фонд асарлари кўргазмаси

Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи (ХМКС)да «ХМКС бадиий фондидан: рангтасвир ва график асарлар» кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада 50 дан ортиқ рангтасивр ва графика ишлари намойиш этилмоқда. Қарийб 15 йилда шаклланган ХМКС фондида ҳозирда рангтасвир, ҳайкалтарошлик, кулолчилик намуналари сақлаб келинмоқда. ХМКС бадиий фонди 2007 йилдан бошлаб кўргазма […]

Ёшларга байрам тадбири

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ёшлари учун Талабалар турар жойида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир аввалида ўқув ишлари бўйича проректор Омонулла Салихов барча ёшларни бугунги байрам муносабати билан  қутлади ва юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва шароитлар ҳақида сўз юритиб, ёшлар бу имкониятларга […]

Президент Ёшлар ва талабалар форумида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташриф буюрди. Форум ўтаётган Ботаника боғи байрамона безатилган. Ёшларнинг илм-фан, технологиялар, адабиёт, санъат каби соҳаларда эришаётган натижаларини акс эттирувчи кўргазма ва намойишлар ташкил қилинган. Давлатимиз раҳбари ушбу кўргазмалар бўйлаб юриб, ёшларнинг ихтиролари, маҳорати, бадиий чиқишларини кўздан кечирди. Улар билан суҳбатлашиб, ўқиш ва изланишларига муваффақиятлар […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.