loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмаси якунига етди

Бугун, 30 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Навқирон Ўзбекистон” замонавий санъат  кўргазмасининг ёпилиши ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Навқирон Ўзбекистон” кўргазмаси Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида 20 кун давомида намойиш этилди. Кўргазма тасвирий санъатда ўз иқтидорини намоён қилаётган чинакам […]

Ғолиблар сафида

2021 йил январь ойида Италияда  “Уруш ичидаги инсонпарварлик” 1-халқаро болалар расмлар кўрик танлови эълон қилинган эди. Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги  Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларидан 13 нафари ўз ижодий ишлари билан рўйхатдан ўтишган. 2021 йилнинг июнь ойида мазкур танловнинг натижалари эълон қилинди. Маълумотга кўра, танловга дунёнинг 15 та мамлакатидан 3833 нафар болалар ижодий ишини  юборган […]

Учинчи Ренессанс бунёдкорлари

29 июнь куни Тошкент Ботаника боғида «Учинчи Ренессанс бунёдкорлари» шиори остида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми ўз ишини бошлади. 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги каби бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган форум 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни бирлаштирдики, […]

Кўргазма очилди

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимида «Рухсор»  замонавий тасвирий санъат музейи билан ҳамкорликда «Алоқалар»  номли кўргазма очилди. Кўргазмада ёш истеъдодли рассом ва ҳайкалтарош,  «Рухсор»  музейи директори Нормурод Негматов, Ҳулкар Юнусова ва Озод Негматов томонидан ишланган абстракт услубидаги рангтасвир ва  график асарлари ҳамда инсталляциялар санъат ихлосмандлари диққатига ҳавола этилди. Кўргазмада дунё муаммоларини қамраб олган, фалсафий мушоҳадага чорловчи […]

Битирувчиларга диплом

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида битирувчи 11-синф ўқувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Мактаб-интернатда рассомлик йўналишида таълим олган  26 нафар ўқувчига мактаб-интернат директори Т.Омонов ўзининг самимий тилакларини билдириб, битирувчиларга дипломларни топширди.

Хушхабар!

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 28 июнда қабул қилган “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 1-босқич талабаси Анваров Фазлиддин Убайдулла ўғли “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди. Мазкур давлат мукофоти мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва […]

Диплом берилди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида битирувчи 11-синф ўқувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Мактаб-интернатда мусиқа ва рассомлик йўналишларида таълим олган жами 75 нафар ( 53 нафари рассомлик, 22 нафари мусиқа йўналишида) ўғил-қиз дипломга эга бўлишди.Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Ф.Обиджонова иштирок этди. — Сўнгги йилларда ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва […]

Рассом хотирасига бағишланди

Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон халқ рассоми Николай Карахан хотирасига бағишланган «Маълум ва номаълум Карахан» номли ижодий тадбир бўлиб ўтди. Ижодий кечани Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур очиб берди: — Ўзбекистон Бадиий академияси ўзбек тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшган рассомларимиз ижодий фаолиятига оид туркум кўргазмалар, ижодий суҳбатларни ташкил […]

ХУШХАБАР!!!

Марказ ташкил этилди Мамлакатимизда тасвирий санъат соҳасини ривожлантириш, жумладан, бадиий таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш баробарида тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларни малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга […]

Рассом хотирасига бағишланган плэнер тугади

Жорий йил 18-22 июнь кунлари Ангрен шаҳрида  Ўзбекистон  Бадиий  ижодкорлар  уюшмаси ва Ангрен  шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ рассоми  Виктор Иванович Уфимцев хотирасига  бағишланган «Ангрен таровати» номли  Республика рассомлар  плэнери бўлиб ўтди. Мазкур плэнерда қирқга  яқин ижодкорлар, академик Сарсенбой Байбосинов, Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худойберганов, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган атоқли устоз рассомлар билан бирга […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.