loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Бадиий кулолчиликдан сабоқ

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Ашурмат Мамасолиев бадиий кулолчилик ва майда пластика йўналишида сабоқ  бериб, кўплаб шогирдлар тарбиялаб келмоқда. Устоз-мураббий ўзининг навбатдаги маҳорат дарсини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида уюштирди. Унда мазкур банк, галерея ходимлари ҳамда фарзандлари, шунингдек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва […]

График рассомнинг «Қишлоқ хотиралари»дан

Тасвирий санъат оламида графика санъати рангтасвирдан фарқли ўлароқ, фикрни оқ ва қора рангларда баён этади. Юртимизда графика санъатига ҳисса қўшиб келаётган рассомлар саноқли  десак,  адашмаган бўламиз. Кам бўлсада, салмоқли ижод этаётган рассомларимиз устахонасида графиканинг ноёб тўпламлари жамланмоқда. Ана шундай рассомлардан бири ёш истеъдод соҳиби Пурхат Жолдасовдир. 1988 йили Нукус шаҳрида туғилган. П.Жолдасов  Камолиддин Беҳзод номидаги […]

Республика танлови ниҳоясига етди

Бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасарруфдаги П.Беньков номли Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари (ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари) да сабоқ олаётган ўқувчилар ўртасида Республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини […]

Талабалар муносиб ҳимоя қилишди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг битирув малакавий ишлар ҳимоялари давом этмоқда. Бугун,18 июнь куни Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида Институтнинг тасвирий санъат факультети Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси Хаттотлик ва миниатюра ҳамда Дастгоҳ ва китоб графикаси таълим йўналиши талабаларининг битирув малакавий ишларига баҳо берилди. Ҳимояда хаттотлик ва миниатюра […]

Болалар ижоди

Бугун 18 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” га бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар мактабининг анъанавий “Ижодкор болалар” номли кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада ўқитувчилардан Олга Маннакова, Шоҳиста Раҳимова ва Нигора Мирсолиҳоваларнинг ўқувчилари чизган 100 га яқин ижодий ишлар намойиш […]

Китобхон ёшлар билан мулоқот

Китоб ҳар бир киши, айниқса, ёшлар онгининг шаклланишида, уларнинг нутқ ва муомала маданиятини юксалтиришда, луғат бойлигини ўстириш, ҳаётда ўз ўрнини топа олиши, касбларни тўғри танлаши, дунёқарашининг кенгайиши ва такомиллашувида ёрдам берувчи муҳим омил ҳисобланади. Бадиий академиянинг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Миробод тумани Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз томонидан илгари сурилган […]

Сўлим табиат рассом нигоҳида

Юртимиз табиатининг рангларга бой манзаралари рассомларимиз ижодига илҳом манбаи бўлиб келган. Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбай Байбосинов ёзнинг иссиқ кунларида Тошкент вилоятининг сўлим Чорвоқ ҳудудига ижодий саёҳат уюштирди. Академик рассомга Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими аъзоси Эркин Орол ва бошқа ижодкорлар хамроҳлик қилди. Рассомлар ижодий саёҳати давом этмоқда.

Иқтидор ва салоҳият синови

Аввал хабар қилинганидек, (https://t.me/artacademyuz/8491) шу кунларда П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Маданият вазирлиги тизимидаги тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишига ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида Республика танлови бўлиб ўтмоқда. Бугун, 17 июнь – танловнинг тўртинчи кунида иштирокчилар дизайн йўналишида саноат, интерьер, мебель, ландшафт, лойиҳа дизайни […]

Табиат бағрида ижод

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Рўзи Чориев номидаги  Сурхондарё  ихтисослаштирилган  санъат мактаб-интернати ўқувчилари  жорий йил 1-12 июнь кунлари ёзги амалиётда бўлдилар. Амалиёт даврини ўқувчи ва ота-оналарнинг хоҳиш истакларига қараб икки гуруҳ  бўлиб  ўтиш режалаштириб олинди. Ўқувчилардан  80 нафари Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган  “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод» оромгохи бағрида ,82 нафари Термиз шаҳрида ёзги амалиётни ўташди. Амалиёт даврида манзара, этюд,Термиз […]

Қалдирғочлар парвозда

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг битирув малакавий ишлари ҳимояси Марказий кўргазмалар залида ҳам бўлиб ўтмоқда. Бугун, 16 июнь куни маҳобатли рангтасвир йўналишида институтнинг 13 нафар талабаси битирув малакавий ишларини муносиб ва муваффақиятли ҳимоя қилишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.