loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Талабаларнинг ҳаяжонли дамлари

Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтмоқда. Бугун, 16 июнь куни мазкур институт Амалий санъат факультети Ҳайкалторошлик йўналиши талабалари бу жараёндан ўтишди. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Бадиий академия Бош илмий котиби Ф.Обиджонова институт ректори Н.Сайфуллаев ва комиссия аъзолари хамроҳлигида битирув […]

Битирув малакавий иши ҳимояси давом этмоқда

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ўқувчилар битирув малакавий ишини топширишди. Унда жами 55 нафар ўқувчи иштирок этиб, дастгоҳли рангтасвир, кино ва телевидения ҳамда китоб графикаси йўналишларида ўз билим ва салоҳиятларини намойиш этишди. Ўқувчилар битирув малакавий ишига Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ғофур Қодиров раислик қилди. РИСМИ ўқувчиларининг қизғин, савол-жавобларга […]

Талабалар ўз ишини ҳимоя қилишди

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети Дастгоҳли рангтасвир йўналиши талабаларининг Битирув малакавий иши ҳимояси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий акаднмияси раиси Акмал Нур ҳамда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев битирувчи-ёшларни ушбу ҳаяжонли масъулиятли ҳимоя билан муборкбод этиб уларга келажакда институтда эгаллаган билим […]

Республика танлови ўтказилмоқда

Бугун, 14 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасарруфдаги П.Беньков номли Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Тасвирий ва амалий  санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари (ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари) да сабоқ олаётган ўқувчилар ўртасида Республика танловига старт берилди. Мамлакатимизда 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган ва […]

Тасвирларда ижод завқи

Бугун, 14 июнь куни Тошкент фотосуратлар уйида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети Амалий графика кафедраси Компьютер графикаси ва бадиий фото таълим йўналиши 4-босқич битирувчи  талабаларининг “Тасвирларда ижод завқи” номли ижодий кўргазмаси очилди. Тасвирий санъатнинг энг сўнгги йўналишларидан бири бўлган фотография санъати ўзининг кенг имкониятлари билан аллақачон эътибор марказидан жой олиб […]

Фаолият самарадорлиги таъминланади

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброхим Валихўжаев ва масъул котиб Наргиза Мусахўжаева Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтишди. Вакиллар сафар давомида уюшманинг Қоракалпоғистон бўлими навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этишди. Йиғилишда уюшма бўлими иш фаолияти самарадорлигини ошириш, ижодий ишларнинг савиясини юқори даражага кўтариш, белгиланган маданий-маърифий, кўргазмали тадбирларни ўз муддатида ташкил этиш ва ўтказиш, ёш рассомларга имкониятлар […]

Талабалар ижодий кўргазмаси

14 июнь куни соат 10:00 да Тошкент фотосуратлар уйида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети Амалий графика кафедраси Компьютер графикаси ва бадиий фото таълим йўналиши 4-босқич битирувчи талабаларининг “Тасвирларда ижод завқи” номли ижодий кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазмада асосан истиқлол йилларида гуллаб-яшнаётган Ватанимиз, она табиатимиз ва ёшлик мавзуларидаги ишлар ўрин […]

Битирув ҳимояси

Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Дизайн факультетида “Дизайн: Реклама ва амалий графика” таълим йўналишида таҳсил олган талабаларнинг битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди. Институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонава битирувчиларни ҳаяжонли ва масъулиятли онлар билан муборакбод этар экан, уларга келажакда ўз соҳасининг […]

Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўздан кечирилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги “Вахдати миллат” боғига ташриф буюрди. Сўғд вилояти Сирдарё бўйида жойлашган бўлиб, деҳқончилик учун жуда қулай. Бу ерда мева-сабзавотчилик ривожланган. Тожикистонда етиштириладиган жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қарийб 43 фоизи Сўғд вилояти ҳиссасига тўғри келади. “Вахдати миллат” боғи 2008 йилда ташкил этилган. Унинг майдони […]

Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 июндаги “Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 43-сонли баёнига асосан Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев хотирасини абадийлаштириш мақсадида рассом сиймоси тасвирланган монументал ҳайкал лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилинади. Ижодий ишлар жорий йилнинг 28 июнида Бадиий академия Ташкилий қўмитаси томонидан Марказий […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.