loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Онлайн Республика кўрик-танлови ўтказилди

Аввал хабар берилганидек, юртимиз ёшларида Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш, қалбида Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, ёш ижодкорларнинг тасвирий санъатга бўлган қизикиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда ижодий муҳит шаклланишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари […]

Китобхонлик ҳафталиги доирасида тадбирлар давом этмоқда

Бугун, 8 апрель куни Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида «Китобхонлик ҳафталиги»доирасида «Фарзандимга китоб совга қиламан» шиори остида акция бўлиб ўтди. Мактаб-интернат кутубхонасига 300 дан ортиқ бадиий адабиётлар тақдим этилди. Акцияда фаол иштирок этган ота-оналар, ўқувчилар ва ишчи-ходимларга мактаб-интернат маъмурияти миннатдорлик билдирди.

Қарор ижросига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурининг 5-бандида ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатларини жиҳозлаш учун зарур бўладиган техника воситалари, инвентарь ва замонавий ускуналар ҳамда мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси белгиланган. Бугун, […]

“Китобхонлик ҳафталиги”да кутубхонада маҳорат дарслари ўтказилди.

Бугун, 7 апрель куни “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойесида халқ амалий санъатининг кулолчилик ҳамда графиканинг линогравюра йўналишлари  усталари билан ижодий учрашув ҳамда   маҳорат дарслари ўтказилди.  Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо усталар ва шогирдлари иштирок этди. Тадбирни директор ўринбосари Н. Холдорова очиб берди ва кутубхонада “Китобхонлик хафталиги” ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар мазмун […]

Очиқ осмон остида ижод

Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчилари устоз-мураббий Умар Тўраев бошчилигида режа асосида очиқ осмон остида ижод қилиш учун Термиз туманининг манзарали ҳудудига боришди. Ўқув амалиётидан ўқувчилар ижод қилиш билан бирга табиат қўйнида маданий хордиқ чиқариб қайтишди.

Самарқандда кўчма кўргазма ва маҳорат дарслари ташкил қилинди

Шу кунларда мамлакатимизда илк бор  “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Китобхонлар байрамида Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳам фаол иштирок этаяпти. 5 апрель куни музей томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Санъат оламига сайёҳат” номли миниатюра санъати асарларидан иборат кўчма […]

Давлат тили тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш ҳолати ўрганилди

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Бадиий академияси раиси маслаҳатчиси Моҳира Раҳимова шу йил март ойида Тошкент шаҳридаги тизим ташкилот ва таълим муассасаларида бўлиб, ҳужжатларда давлат тили меъёрларига амал қилиш ҳолатини ўрганди. Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчининг жойлардаги ўрганиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили […]

Заковат

«Заковат» бу — тўсиқларни ёриб ўтувчи, иродали ва кучли билимдонлар клубидир. Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчилари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича Республика очиқ турнирида фаол иштирок этишди.

Ўзбек ижодкорлари дунё нигоҳида

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими аъзоси, Андижон давлат университети ўқитувчиси Ахмаджон Мамиталиев Россия Федерациясида ўтказилган «Мистерия творчества» номли II Халқаро саҳна ва бадиий санъат фестивалининг тасвирий санъат номинациясида «Нигоҳ» номли асари билан иштирок этди. Танлов якунида ижодкоримиз ташкилотчиларнинг Гран-при дипломи билан тақдирланди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

5 апрель куни Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бўлажак учрашув ва музокара давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Эрон муносабатининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболини муҳокама қилиш режалаштирилган. Ташриф давомида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади. ЎзА

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.