loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Наврўз айёмига бағишлаб ўтказилган байрам тантаналари

Эрон Ислом Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институти томонидан ҳамда Япониянинг Токио префектурасидаги Хамура шаҳрида уйғониш фасли – Наврўз айёмига бағишлаб ўтказилган байрам тантаналар доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Ҳусниддин Атонинг фото асарлари намойиш этилди. Муаллифнинг ўзбек урф-одатлари, анъаналари, санъати ва халқ турмуш тарзи акс этган ижодий ишлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Маълумки, […]

Таваллауд кун!

21 март мусаввир ва адиб, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, Россия Бадиий академиясининг фахрий академиги АЛИШЕР МИРЗО таваллуд топган кун. Замонавий ўзбек тасвирий санъатида миллий қадриятларимизга эътибор билан назар солган, ўзининг образли пластик дунёсини кашф эта олган, рухиятига шарқона шакллар, чизгилар гўзаллиги яқин бўлган, […]

Нурафшон шаҳридаги бунёдкорлик лойиҳалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди. Маълумки, 2017 йил Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрига кўчирилган, давлатимиз раҳбари 2019 йили бу ерга келганида замонавий мажмуалар барпо этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Бу галги ташриф чоғида бажарилган ишлар кўздан кечирилди. Давлатимиз раҳбарига Нурафшон шаҳрининг Бош режасига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот […]

Ўқувчилар ижоди

18 март куни пойтахтимиздаги Тошкент ҳайвонот боғида  Наврўз  байрамига бағишланган тадбирда Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабининг бир қатор ўқувчилари ўзининг ижодий ишлари билан фаол иштирок этишди. Тадбир давомида ҳайвонот боғи мутасаддилари ўқувчиларнинг чизган ижодий ишлари ўртасида конкурс уюштириб, фахрли 1-, 2- ва 3- ўринни эгаллаган ўқувчиларга совғаларни тақдим этди.   Ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқувчиларининг очиқ ҳавода […]

Дилбар қўшиқлар шоири

Биз ҳар тонгни бир муаззам қўшиқ билан кутиб оламиз. У Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси. Сўзлари наинки қулоққа, балки қалбимизга, онгимизга ўрнашиб қолган бу азиз асар матнининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги шу кунларда мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Мадҳиямизнинг сўзлари ғоят оддий, халқчил, шу билан бирга, у миллатимизнинг, шонли тарихимиз, боболаримиз орзу […]

Наврўз арафасида фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Наврўзи олам –ҳамма бир бирига хайр-саховат, меҳр-мурувват улашадиган эзгу анъаналар жам бўлган қутлуғ байрам. Ушбу айёмда нуроний отахону-отахонларга эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳолидан хабар олиш ва дуоларига сазовор бўлиш халқимизга хос эзгу фазилат ҳисобланади. Бугун, 19 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги институт жамоасининг бир гуруҳ аъзолари Наврўзи […]

Наврўз айёмига бағишланди

Бугун, 18 март куни Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида «Хуш келдинг, Наврўз»шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб-интернат  ўқувчилари  томнидан миллий қадриятларимизни акс эттирган кўргазма ташкил этилди. Бундан ташқари миллий спорт турлари бўйича мусобақалар  ўтказилиб, ғолиб ўқувчилар мактаб-интернат маъмурияти томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Омад сенга, Наргиза!

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети, Амалий санъат асарларини таъмирлаш таълим йўналиши II босқич талабаси Наргиза Йўлдошева Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этилган «Европа маданияти- санъати» номли халқаро онлайн танловда «Зар кўйлак» (юқоридаги сурат) номли аёллар кўйлаги билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва медаль билан […]

Халқ устаси кўргазмаси очилди

Бугун, 18 март куни Тошкент фотосуратлар уйида «Наврўз – ёшариш ва янгиланиш байрами» шиори остида Ўзбекистон Республикаси халқ устаси, Ўзбекистон Бадиий академиясининг олтин медали сохиби, устоз-ганчкор Асрол Мухторов шахсий кўргазмасининг  очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада Асрол Мухторовнинг 20 та ганчкорлик асарлари ҳамда устанинг республикамизнинг турли ҳудудларидаги меъморий иншоотларида ишлаган ишларидан лавҳалар, устанинг ижод жараёни, унинг […]

Тасвирларда мужассам сийрат

17 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида рангтасвирчи рассом Лиана Aлмяшеванинг Наврўз байрамига бағишланган “Тасвирларда мужассам сийрат” номли шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазмада рассомнинг 70 га яқин энг сара ишлари ўрин олган. Рассом Лиана Aлмяшева – 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1999 – 2003 йиллар – П. Бенков номидаги Республика рассомлик […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.