loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Наврўз -2021

17 март куни Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида, анъанага кўра баҳор вернисажи очилди. Томошабинлар – Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо ижодкорларнинг ҳайкалтарошлик, рангтасвир, графика, амалий санъат йўналишларида яратган асарларини кўриш имкониятига эга бўладилар. Экспозицияда Ўзбекистоннинг етакчи рассомлари – Файзулла Ахмадалиев, Татьяна Фадеева, Акмал Нур, Александр Тюрин, Татьяна Ли […]

Навбатдаги диссертация ҳимоя қилинди

Бугун, 17 март куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгашда Камила Хикматуллаеванинг  “Санъат назарияси ва тарихи” (санъатшунослик фанлари) ихтисослиги бўйича “Мустақиллик даврида  Ўзбекистонда замонавий шаҳар муҳитини бадиий безатиш санъати (Тошкент шаҳри мисолида)” мавзусида диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди. Ҳимояни Кенгаш раиси, […]

Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

17 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари баҳорий Наврўз айёми муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини […]

Наврўзга бағишланади

Ўзбекистон халқ устаси Асрол Мухторов «Наврўз – ёшариш ва янгиланиш  байрами»  шиори  остида ўз шахсий кўргазмасини тақдим этади. Кўргазманинг очилиш маросими шу йил 18 март куни соат 15:00 да  Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади. 

Баҳор вернисажи

Яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан муборакбод этиб, Баҳор вернисажига таклиф қиламиз! Очилиш маросими 17 март куни соат 15:00 да Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳрида 1 апрелдан оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш бўйича таклиф берилди

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади. Бу ҳақда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.   Штаб йиғилишида пойтахтимизда тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда Республика махсус комиссияси қарорлари […]

Тарих билан юзма-юз

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 25 декабрда Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. 15 март куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими галереясида Наманган давлат университети изланувчиси Шукурова Лобархоннинг «Манғитлар сулоласи ҳукм сурган ХVIII аср ўрталари- ХХ аср бошларида Бухоро амалий санъати» […]

Илмий конференция бўлиб ўтди

Бугун, 15 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Ўзбекистон санъатшунослигидаги илмий изланишлар ва замонавий қарашлар» номли илмий конференция ташкил этилди.   Конференциянинг асосий мақсади нафақат Ўзбекистон тасвирий санъатида таниқли йирик рассомлар, балки энди танилаётган, ҳали ўрганилмаган кўплаб ижодкорларнинг фаолиятини кенг оммага, мутахассисларга тарғиб этишдан иборат бўлди. Конференцияда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда […]

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки томонлама ва минтақавий кун тартибини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Пандемиянинг салбий оқибатларини тез фурсатда кенгиб ўтиш мақсадида иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг […]

Ёш ижодкорлар билан учрашув ва тадбирлар ўтказилди

Аҳолининг қарийб учдан бир қисмини ўн тўрт ёшдан ўттиз ёшгача бўлган ёшлар ташкил этадиган юртимизда  келажагимиз эгаларини маънавий баркамол, турли ёт иллатларга қарши муросасиз этиб тарбиялаш ҳаётий масалалардан бири, зиммадаги масъулиятли вазифадир. Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ёшларга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш борасида  тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.