loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

“Маънавият фестивали”да ёш рассомлар ҳам фаол иштирок этди

18 октябрда бўлиб ўтган фестиваль Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан Наманган вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими, маданият бошқармалари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси, олий таълим муассасалари ва бошқа бир қатор давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил […]

Ихтисослашган мактабда маҳорат дарслари

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ташаббуси билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн Институти ҳамкорлигида 21 октябрь куни Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган Имконияти чекланган болалар учун 25-сонли ихтисослашган мактаб ўқувчилари учун  “Беш ташаббус – беш қанот” шиори остида “Тилга эътибор-элга эътибор”  номли  минатюра  асарларидан  ташкил топган кўчма кўргазма […]

Фоторассом Султонбой Деҳқоновнинг шахсий кўргазмаси

18 октябр куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли фоторассом Султонбой Деҳқоновнинг мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган “Она юрт илҳомлари” номли шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазмада муаллифнинг 70 га яқин гўзал юртимиз манзаралари тасвирланган ранг баранг фотоасарлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.  С.Деҳқонов 1985 йилда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетнинг журналистика факультетини […]

Хитой рассомлари асарлари Тошкентда

Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан Тошкент фотосуратлар уйида Хитой рассомларининг «Ипак йўлининг қудрати» номли кўргазмаси ташкил этилади. Мазкур кўргазманинг очилиш маросими 2019 йил 23 октябрь куни соат 11:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.

Илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 100 йиллигига бағишланган тадбирнинг иккинчи куни, яъни  19 октябрда Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида “Ўзбекистон тасвирий санъатида Павел Беньков феномени ва унинг мактаби” мавзусида илмий-амалий конференция ҳамда ушбу санага бағишлаб чоп этилган каталог тақдимоти бўлиб ўтди. “100 йил” деб номланган ушбу каталогда мазкур билим юрти битирувчилари – машҳур рассом […]

Ҳинд халқининг буюк фарзандига бағишланади

Шу йилнинг 22 октябрь куни  Тошкент фотосуратлар уйида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ҳинд халқининг севимли фарзанди, буюк давлат арбоби Махатма Ганди ҳаёти ва фаолияти акс этган фотокўргазма ташкил қилинади.  Махатма Ганди таваллудининг 150 йиллигини нишонлашга бағишланган мазкур фотокўргазманинг очилиш маросими 22 октябрь куни соат 15:00 да бўлиб ўтади. 

Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 100 йиллиги нишонланди

Шу йил 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 100 йиллиги тантанали равишда кенг нишонланди. 18 октябрь куни ижод мактабида ташкил этилган байрам тадбирининг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси аъзолари, рассомлар, санъат арбоблари, профессор-ўқитувчилар, дипломатик корпус вакиллари, талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов сўзга чиқди.           […]

Ижодий уюшмалар ёш ижодкорларининг учрашув-дебати

Мамлакатимизда ижодий уюшмалар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган «Сўз, оҳанг, тасвир» дўстлар клубининг навбатдаги тадбирига марҳамат! Тадбир очилиш маросими 18 октябрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси залида бўлиб ўтади.

Фаслнинг энг яхши ижодкори

«Ma’rifat»  республика газетаси томонидан ҳар йили ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда газетхонлар билан ижодий ҳамкорликни янада яхши йўлга қўйиш мақсадида ёз мавсумига бағишланган “Фаслнинг энг яхши ижодкори” танлови ўтказиб келинади. Газета танловида  турли касб эгалари, адабиётшунос, ўқитувчилар, талаба ёшлар, оддий газетхон ўқувчилар ўзларининг мақолалари билан фаол иштирок этишди. Ушбу танловда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фотожурналист Султонбой […]

«Гўзаллик дунёни қутқарар» халқаро симпоизуми

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти тасвирий санъат факультетининг “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори Рустам Худойберганов шу йилнинг 23-28 сентябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Талдиқўрғон шаҳрида ташкил этилган «Гўзаллик дунёни қутқарар» номли рассомлар халқаро симпозиумида иштирок этиб келди. Симпозиум доирасида рассомлар ўртасида фикр алмашинувлар, пленэрлар  бўлиб ўтди. 26 сентябрь куни таниқли мўйқалам […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.