loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ёш ижодкорлар кўрик-танлови ўтказилади

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида” 2020 йил 17 декабрдаги ПҚ-4926-сон қарори тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида шу йил апрель ойида анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида “Ранглар жилосида – она диёр” республика ёш ижодкорлар кўрик-танлови […]

Тайинлов!

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан шу йил 17 февраль кунидан  Барнаев Анвар Аблакулович Бадиий академиянинг Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлади. А.Барнаев 1993 йилда Навоий шаҳрида туғилган. 2017 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Мутахассислиги – сиёсатшунос. Меҳнат фаолиятини 2017 йилда “Ўзшаробсаноат” АЖ Ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси бош мутахассислигидан бошлаган. […]

Нафис санъат тарғиботи

Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Олмазор тумани “Қичқириқ” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар ва уларнинг фарзандлари учун “Нафис санъат тарғиботи” мавзусида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир доирасида маҳаллада яшовчи ёшларни тасвиий санъат ва рассомчиликка жалб этиш мақсадида vаҳалла фуқароси Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, устоз рассом Абдували Мўминов […]

Нилуфар – фахрли 1-ўрин соҳибаси

Бугун, 16 февраль куни   Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Йил талабаси-2020”  Республика танлови  ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирланганлар орасида, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети Ҳаттотлик ва миниатюра таълим йўналиши 3-босқич талабаси  Ахмадалиева Нилуфар Қобулжон қизи ҳам бор. […]

Мактаб-интернат атоқли рассом номи билан аталади

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига атоқли рассом Рўзи Чориев номи берилади.  Жорий йилда Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги Рўзи Чориев таваллудига 90 йил тўлиши муносабати билан рассом номини абадийлаштириш мақсадида Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига Рўзи Чориев номини бериш тўғрисида Ўзбекистон Бадиий академиясининг таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маъқулланди ҳамда бу […]

Икки бобокалонимиз таваллудига бағишланди

Чирчиқ шаҳар тарихи музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими ва ушбу музей ҳамкорлигида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган танлов кўргазма бўлиб ўтди.  Унда Чирчиқ шаҳар 3-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Чирчик шаҳар “Ёшлар маркази” тасвирий санъат тўгараги […]

Академик ва шогирд кўргазмаси

Бугун, 12 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби кўргазмалар залида устоз-шогирд анъанаси доирасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Анвар Мамажонов ҳамда шогирди Маржона Тўрабекова кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар академик рассом Анвар Мамажонов ўз […]

Шавкат Мирзиёев: Давлат идоралари дастурдаги вазифаларни қунт билан, илм билан, ақл билан бажарса, кескин ўзгариш бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 февраль куни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Маълумки, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинган эди. Шу борада тайёрланган дастур лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилиб, 2 мингдан зиёд таклифлар, фикр-мулоҳазалар […]

Ижодкорлар хотирланди

Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида 2020 йилда вафот этган марҳум ижодкорлар хотирасига бағишланган «Санъат абадийдир» номли  бадиий кўргазма ўтказилди. Буюк юнон мутафаккири, врач, табиатшунос Гиппократ “Ҳаёт қисқа, санъат абадийдир” деган эди, айнан шу шиор остида ўтган йили ҳаётдан кўз юмган ижодкорлар яшаб, ижод қилган эдилар. Ушбу кўргазма ижодкорлар, оптимистлар ва […]

Сўз мулкининг султонига бағишланган кўргазма

Бугун, 5 февраль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи  билан ҳамкорликда буюк мутафаккир ва шоир Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб миниатюра ва хаттотлик асарларидан ташкил топган “Тарих қаъридаги нур” номли кўргазма бўлиб ўтди. Ўзбек халқининг маданияти ва […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.