loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Тасвирий санъатимиз юксалишига хизмат қилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган улкан маърифий ислоҳотлар жараёнида миллий тасвирий ва амалий санъатимизни юксалтириш ва мустаҳкамлашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори миллий тасвирий ва амалий санъатимиз истиқболини белгилаб берган ҳужжат бўлди. Шу йил 15 декабрь куни […]

“Тошкент қувончлари” биенналеси бошланди

Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Тошкент қувончлари”   VIII  халқаро болалар расмлари биенналесининг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Тошкент қувончлари”  VIII – халқаро болалар расмлари биенналесини Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Фарҳод Тошмухамедов кириш сўзи билан очиб берди ва ушбу санъат байрами билан барчани қутлади. Ташкилотчилардан бири – “Тасвирий […]

Бадиий академия раисига маслаҳатчи тайинланди

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли  буйруғи билан  Раҳимова Моҳира  Султоновна Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. М.Раҳимова  1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. Мутахассислиги санъатшунос-журналист. М.Раҳимова 2011 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий […]

Академик Й.Турсунназаров 79 ёшда

Рассом Турсунназаров Йигитали Турсунович 50 йилдирки ижод билан машғул. Унинг ҳалол ва фидокорона меҳнати мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми мукофотига муносиб топилди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, академик (1999 й.), Бадиий академиянниг олтин медали соҳиби (2016 й.) Й.Турсунназаров 1941 йили Фарғона вилоятининг […]

Бадиий таълим соҳаси педагог кадрлари аттестациядан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида жорий йилнинг 21-26 декабрь кунлари Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор жами 408 нафар педагог кадрлар аттестациядан ўтказилиши режалаштирилган. Тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа йўналишларидаги педагог кадрлар учун аттестация жараёнлари соҳа […]

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига раис тайинланди

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси вазифасини вақтинча бажариб келаётган Валихўжаев Иброҳим Муталлиевич 2020 йилнинг 1 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раислигига сайловда кўп овоз олиб, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси буйруғига мувофиқ 2020 йил 2 декабридан Уюшма раиси лавозимига тайинланди. Сайловда Уюшма раиси лавозимига 3 нафар номзодга овоз бериш учун 76 […]

Оҳангаронда меморандум имзоланди

Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти томонидан Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида жойлашган 9-умумтаълим мактабида  «Бешта муҳим ташаббус куни»  маданий-маърифий тадбири ташкил этилди. Маълумки, институт  томонидан  ушбу 9-умумтаълим мактаби оталиққа олинди. Тадбирда институтнинг Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси ўқитувчилари – Муҳаммаджон Сатторов, Азизбек Солиев ҳамда Бобур […]

Нурафшонда 5 та муҳим ташаббус куни

Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида жойлашган 62-умутаълим мактабини оталиққа олган. Бугун,11 декабрь куни  ушбу мактабда Институт мутасаддилари томонидан «Бешта муҳим ташаббус куни» маданий-марифий тадбири ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан мактабларга алоҳида эътибор берилаётгани натижасида улар фаолияти ривожланиб,устоз-мураббийларнинг жамиятдаги роли мустаҳкамланаётгани,бугунги ҳамкорлик ҳам […]

“Тошкент қувончлари”– дунё болалари анжумани

Пойтахтимизда 15–20 декабрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Тошкент қувончлари” VIII  халқаро болалар расмлари биенналеси  ўтказилади. Бугун, 11 декабрь куни Бадиий академия тасарруфидаги Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида мазкур биеннале ишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида таъкидланганидек, бу йил оғир ва машаққатли, синовларга бой йил бўлди. Бутун […]

Ижод сеҳри

Бугун, 10 декабрь куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби Тасвирий санъат бўлими ўқитувчиларининг Конститутциямиз 28 йиллигига бағишланган “Ижод сеҳри” номли кўргазмаси очилди. Унда 100 га яқин ижодий асарлар намойиш этилмоқда. Кўргазмада намойиш этилаётган натюрморт, манзара, портрет, маиший жанрларда яратилган асарларда  юртимизнинг гўзал манзаралари, ёшлар, меҳнаткаш халқимизнинг олижаноб қиёфаси, бугунги […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.