Бугун 12 май куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Тошкент Фотосуратлар уйида ТФУ қошидаги Ижодий фотосанъат мактаб-студияси битирувчиларининг 29-ҳисобот кўргазмаси бўлиб ўтди. Тақдим этилаётган фотоасарларда мафтункор манзаралар, ижодкорларнинг теварак-атроф ва табиатга бўлган муносабатлари, уларнинг қизиқишлари намойиш этилади. Кўргазма мактаб-студиянинг 29-битирувчилари таҳсилининг якуний самарасидир. Мактаб-студияда талабаларга Ўзбекистоннинг етакчи фотоусталари ва истеъдодли устозлар Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси “Фоторассомлар шўъбаси” […]
