loader image

Лойиҳа

Google Play Market ва App Storeда миллий либосларимиз танитилади

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (МРДИ)да амалий грант доирасида ўзбек миллий этномаданий тантанавор либосларининг мобил иловасини яратиш бўйича илмий тадқиқот олиб борилмоқда. Мобил илова Google Play Market ва App Store иловалар дўконида йўлга қўйилади. Мақсад – ўзбек миллий этномаданий либослари тарихи ва санъатини кенг тарғиб этиш ҳамда хорижга танитиш. Мобил иловада жой […]

Меҳр дарёси лойиҳаси тақдимоти

25 август куни Ўзбекистон Бадиий академиясида “Mursak” модалар уйи ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур ҳамкорлигида “Меҳр дарёси” деб номланган янги лойиҳанинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. “Меҳр дарёси” лойиҳаси трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йўлга қўйилган бўлиб, лойиҳа доирасида хайрия ишлари амалга оширилади, яъни даромаднинг бир қисми Ўзбекистонда маданият ва санъатни ривожлантириш, хусусан, Ўзбекистон Бадиий […]

Ватан тараққиётига менинг ҳиссам

Бугун 21 май куни Ўзбекистон Бадий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти,  Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон Қарорининг 6-иловаси 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бадиий академиянинг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш […]

“Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси давом этмоқда

22 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Зиёдулла Фармонов пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 170 – сонли ўрта умумтаълим мактабида тасвирий санъат ўқитувчиларига маъруза ўқиди ва импрессионизм йўналишида маҳорат дарси ўтди. Маҳорат дарсида тумандаги 25 дан ортиқ ўрта умумтаълим мактаб ўқитувчилари қатнашди ва мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Maҳорат дарсида яратилган асар […]

Лойиҳа давом этаяпти

БЕШ  ТАШАББУС  АМАЛДА Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида Бадиий академиянинг “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси давом этаяпти. Лойиҳанинг бу галги иштирокчиси Ўзбекистон Бадиий академияси академиги , Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбой Бойбўсинов бўлди.

Республика ижодий танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил октябрь ойида юртимизда буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги тадбирлари доирасида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари Республика ижодий танлови ўтказилади. Ўзбекистон Бадиий академияси […]

Бухоро тасвирлари

#vahimasizkarantin#uydaqolingvaijodqiling Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими аъзоси, рангтасвирчи рассом Бекзод Каримов манзара жанрида навбатдаги асарини якунлади. Рассом аксарият асарларида кўҳна ва замонавий Бухоро қиёфасини тасвирлайди. Мамлакатамизда коронавирус пандемиясига қарши давом этаётган карантин пайтида мусаввир уйда қолиб, вақтдан унумли фойдаланган ҳолда кўнглига тугиб қўйган ижодий лойиҳаларини бирин-кетин тугалламоқда.

Боқий анъаналар

Зардўзлик — амалий санъатнинг зар (тилла ва кумуш суви югуртирилган) ип, нозик сим, ипак билан кашта тикиб безак яратадиган тури. Тарихий манбалар, археологик топилмалар Ўрта Осиё халқлари орасида зардўзи кийим ва бадиий буюмлар тикиш қадимдан ривожланганлигини кўрсатади. Мисол учун, соҳибқирон Амир Темур давлатига келган испан элчиси Руи Гонзалес де Клавихо ўз эсдаликларида зардўзи кўрпа-тўшаклар, ипак […]

Қизғин ижодга чорлаётган беш ташаббус

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли Қарорига мувофиқ мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида барча ижодкорлар бир шиор остида бирлашиб, янада шижоат билан ижод қилмоқдалар. 5 ташаббус доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш, ижод аҳли ва ёшларни рухан қўллаб-қувватлаш, улар ижодларини доимий […]

Пандемия даврида интеграция

COVID-19 каби глобал муаммо туфайли эндиликда барча маданий муассасалар – йирик музейлардан тортиб кичик галереяларгача фаолиятини онлайн тарзда юрита бошлади. 28 май куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида  Россия “Қозон Кремли” музей-қўриқхонаси   Ислом маданияти музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат тарих музейи билан ҳамкорликда “Музейларнинг  янги концепцияси: пандемия даврида интеграция” […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.