loader image

Рассомлар

Асрларга кўзгу тутган мусаввир

Бугун, 5 январь Ўзбекистон халқ рассоми, профессор, Бадиий академия академиги, давлат мукофотлари лауреати, буюк аждодларимизнинг мукаммал сиймолари ва замондошларимиз портретларини яратган ўзбек рангтасвирининг етук намоёндаси Малик Набиев таваллуд топган кун. Малик Набиев (1916 -2008) нафақат рассом, балки шу халқнинг фарзанди сифатида ҳам жуда катта маънавий мерос қолдирди. Рассомнинг бобокалонларимиз Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абу […]

Бетакрор мўйқалам соҳиби – Сайфулло Субҳонов

  Атрофимизда шундай рассомлар борки, умр бўйи бир жанр шайдоси, ана шу жанр қувончи ва азобларини ўзига ихтиёр этади. Рассомлар борки, тасвирий санъатнинг турли соҳаларида баробар мўйқалам тебратади. Тасвирий санъат мавжуд ҳаётдан олдинлаб кетишини тақозо қилиб турган даврда, кўпчилик рассомлар сифатни, сонни орқасидан қувиб, “шахсийлик”ни ижодда йўқотиб қўйишмоқда. Сайфулла Субҳонов бутун ижоди давомида бир зумга […]

Олам ичра бир олам

Инсон ва борлиқ ижод аҳли учун чексиз илҳом манбаидир. Ҳар бир санъат соҳасининг ўз тили, тафаккур юритиш шакли бор. Олам синоатини, инсон моҳиятини ранглар воситасида  тушуниш ва ифодалаш рассомларга берилган ажиб имкониятдир. Ўзбек рангтасвири  жаҳон санъати билан ҳамнафас илдамлаб бораяпти. Бунга сабаб, ўз ишига меҳру муҳаббатини жон дилдан сарф этиб, дунёга ўз сўзини чизиб изҳор […]

Ижодкор ва мураббий

Таниқли рангтасвирчи рассом, ардоқли устоз мураббий Журъат Раҳмонов 70 ёшни қаршилади. Шундай инсонлар борки, умр бўйи эзгулик ва комилликка интилиб яшайдилар, ақл-заковати билан маънавият, илму-маърифат йўлида фидойилик кўрсатиб, инсон закосининг олмос қирраларини кашф этиб, юрт назарига тушадилар. Иқтидори, салоҳияти туфайли бадиий ижод билан шуғулланиб, гўзал санъат асарлари яратиб, қалбларни ром этадилар, элга сидқидилдан хизмат қилишни […]

Ижодда реализм анъаналари

Наманган вилояти тасвирий санъати ривожига ҳамда ёш рассомларнинг бадиий эстетик тарбиясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилояти  бўлими раиси Комилжон Қамбаров ижоди ва педагогик фаолиятининг ўзига хос салмоқли таъсири бор. Вилоятдан етишиб чиққан етук рассомлар сафини иқтидорли ёшлар билан кенгайтириш мақсадида кўплаб ёш рассомларнинг шахсий кўргазмаларини ташкил қилиб келади. Устоз вилоятдаги санъатга ихтисослашган барча ўқув […]

Академик маъруза ўқийди

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Баҳодир Жалолдан «Moдернизм деворий суратлари: маҳобатли санъат ва замонавий ландшафт » мавзусида маъруза тингланг. Маҳобатли санъат шаҳар маданий маконини шакллантиришда асосий воситалардан бири ҳисобланади. Mодренизмга хос деворий суратлар ўзининг гўзаллиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон халқ рассоми, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, «Маҳобатли рангтасвир» кафедраси профессори Баҳодир Жалолнинг маърузасида […]

Жавлон уриб яшаш бахти

Замонавий ўзбек тасвирий санъатининг ёрқин намоёндаларидан бири – Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, академик, профессор, Ўзбекистон Бадиий академияси Олтин медали соҳиби Жавлон УМАРБЕКОВни халқимиз яхши танийди. Маҳоратли рассом қарийб ярим асрлик ижодий йўли давомида замонавий ўзбек санъатига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Мусаввир асарларида миллий тарихимиз, унинг таниқли намояндалари акси муҳим ўрин эгаллайди. […]

Беҳзоднинг мафтункор олами

Шарқ халқларининг муштарак ифтихори, беназир мусаввир бобокалонимиз Камолиддин Беҳзод ўзидан энг гўзал ва ранг-баранг миниатюра асарларини мерос қолдирган. Тарихий манбалар буюк рассомнинг истеъдодли шогирдлари Қосим Али Чеҳракушо, Маҳмуд Музаҳҳиб, Мулло Дарвеш, Дўсти Девона, Ока Мирак, Муҳаммадмурод Самарқандий сингари мусаввирлар Беҳзод миниатюра мактабидан бевосита сабоқ олиб, унинг илғор анъаналарини муваффақият билан Табриз, Бухоро, Усмонли Туркия ва […]

Рассомларимиз фаолиятидан

  Malayziyaning «Rossem Cartoon House» jurnalining navbatdagi sonida san’at muxlislari yaxshi taniydigan, ijtimoiy tarmoqda ijod namunalarini joylab keluvchi rassomlarimizdan biri Shavkat Muzaffarning asari chop etildi. Shuningdek, “Oʻzbekiston-Xitoy” doʻstlik jamiyati veb-sahifasida rassom va ijodkorlik haqida maʼlumot (https://china-uz-friendship.com/?p=41022&fbclid=IwAR3tqcrTEeobC-gY9gGgYN1xeY_qpng6BnZexoDYN1xeY_qpng6BnZexoDkYN1xeY_qpng6BnZexoDk7NKh eʼlon qilindi) Shavkat Muzaffar (Turopov) – 1968 yil Toshkent shahrida tug’ilgan. Toshkent arxitektura va qurish institutini tugatmagan. O’zbekiston Badiiy […]

Портрет жанрини янги босқичга олиб чиққан рассом

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Тачат Оганесов таваллудининг 100 йиллигига бағишланади Оганесов Тачат Амаякович 1922 йил 1 февралда Арманистоннинг  Налбан қишлоғида туғилган. 1937 йилда онаси фарзандлари билан бутунлай Тошкент шаҳрига кўчиб келади. Тошкентда Тачат Оганесов арман мактабида ўқиб, кечки пайт рассомчилик мактабига  ижодиёт уйига борарди. Рассомликка бўлган мухаббат болакайда эрта пайдо бўлади. У рассомлик студиясида […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.