loader image

Табрик

Рассомлик маҳорат устахонаси биринчи қалдирғочлари

Ўзбекистон Бадиий академиясида Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси)ни муваффақиятли тамомлаган илк битирувчиларга битирганлик тўғрисидаги сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда тасвирий ва амалий санъат соҳасининг етук вакиллари, ижодкорлар ҳамда кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур очиб берди. “Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган […]

Табриклаймиз!

  Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Жаҳонгир Нигматов «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Ушбу кўкрак нишони Ж.Нигматовга Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қўшган ҳиссаси учун берилди. РИДМда бўлиб ўтган тадбирда Ж.Нигматовга ушбу кўкрак нишонини мактаб директори М.Салоҳиддинов ўқитувчи-педагоглар иштирокида тантанали топширди.

Yosh iste’dod egalari

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi tasarrufidagi Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti Amaliy san’at fakulteti “Amaliy san’at asarlarini ta’mirlash” ta’lim yo‘nalishi talabasi Sitora Pardaboyeva tasviriy san’at yo‘nalishidagi faoliyati uchun “O‘zbekistonda ta’lim” jurnali tomonidan ta’sis etilgan “Iste’dod” ko‘krak nishoni bilan taqdirlandi.

Ўзбекистон халқига янги йил табриги

Қадрли ватандошлар! Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. 2022 йилда машаққатли ва жасоратли меҳнатимиз билан тараққиёт йўлида муҳим марраларга эришдик. Инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш борасида янги қадамлар қўйдик. Дунёдаги ғоят мураккаб вазият, глобал инқирозга қарамасдан, Ўзбекистон иқтисодиёти […]

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида»ги Фармонига (https://president.uz/uz/lists/view/5760) мувофиқ атоқли рассом, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, «Шуҳрат» медали соҳиби, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Маҳобатли рангтасвир кафедраси профессори Аликулов Алишер Махмудович санъат ва меъморчилик соҳасида Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ҳамда […]

Кўкрак нишони берилди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хирояма Халқаро маданият карвонсаройи директори Усмонов Фаррух Уматалиевич  туризм соҳасида хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Туризм марказидаги Конгресс-холлда  Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган, давлат ташкилотлари, дипломатик корпуслар, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, […]

Табриклаймиз!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга асосан Ўзбекистонда 30 июль санаси «Халқлар дўстлиги куни» сифатида кенг нишонланмоқда. Шунингдек, Президент ташаббуси билан мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳити мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий жисмоний ва юридик шахсларнинг фидойи меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 […]

Аёл қадри улуғланган юртда тинчлик ва фаровонлик барқарор бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар онахонлар! Мунис опа-сингиллар! Дилбар қизларим! Шукуҳи ва қувончи тамоман ўзгача бўлган бугунги тантанамизда иштирок этаётган сиз, нафосат олами вакилларини, бутун мамлакатимиз аёлларини Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман. Барчангизга чуқур ҳурмат-эҳтиромимни ва энг эзгу тилакларимни билдираман. Аввало, оилангиз […]

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар! Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари! Қадрли ватандошлар! Аввало, ўз ҳаётини она юртимизни ҳимоя қилишдек улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Мана шу қутлуғ айёмда […]

Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни, Янги – 2022 йил билан самимий муборакбод этаман.  Шу қувончли дамларда барчангизга тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахту саодат тилайман! Бугун, Янги йил остонасида туриб, ўтаётган йилдан рози бўлсак, Яратганга ҳар қанча шукроналар айтсак, арзийди. «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» ҳаётимизда ёрқин из қолдирмоқда. Йил давомида сизлар […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.