loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Leo-Impact Consulting» компанияси мутахассислари Андижонда

Маълумки, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) томонидан юртимизда кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айниқса «Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодий ислоҳотлар ва барқарор иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш» лойиҳаси ўзининг кенг қамровлилиги билан алоҳида ўринга эга саналади.

Жорий йилнинг 10 март куни лойиҳа доирасида «Leo-Impact Consulting» компанияси мутахассислари Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлимига ташриф буюрдилар.

Ушбу ташрифнинг асосий мақсади касб-ҳунар, туризм соҳасидаги таълим муассасалари ва мазкур соҳада фаолият олиб бораётган галереялар, музейларнинг ўзаро ҳамкорлиги қай босқичда эканлигини таҳлил қилишдир. Шунингдек, имкониятлардан келиб чиқиб, лойиҳанинг кейинги босқичи бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқиш саналади.

Ташриф давомида меҳмонлар истиқболда вилоятдаги ёшларни тасвирий санъат соҳасида таҳсил олишида ва галереяларда экскурсия фаолиятларини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими билан ҳамкорлик шартномаларини имзоладилар.

Бу каби лойиҳалар таълим сифатини ошириш, туризм соҳасида жаҳоннинг энг илғор мамлакатлар тажрибаларини амалиётда қўллаб, соҳанинг ривожини янги босқичга олиб чиқишда алоҳида аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси
Андижон вилоят бўлими

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.