Sayt test rejimida ishlamoqda! Сайт находится в тестовом режиме!
close-icon

Понедельник – Пятница, 09:00 – 18:00

/html/public/icons/header/call.png

+998 71 233-04-16

menu-icon

Ўзбекистон Бадиий академияси Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида барпо этиладиган Мустақиллик монументи лойиҳасини яратиш бўйича рассом ва ҳайкалтарошлар ўртасида ижодий танлов эълон қилади. 
  
🟢 Танловга тақдим қилинадиган ижодий лойиҳаларда уч минг йиллик ўзбек давлатчилиги тараққиётида алоҳида ўринга эга бўлган сурхон воҳасига оид муҳим тарихий маълумотлар, ушбу ҳудудга хос азалий қадрият ва анъаналар, мустақиллик йилларида эришилган салмоқли ютуқлар ҳамда оддий инсонларнинг эзгу орзу-умидлари ҳайкалтарошлик санъатининг илғор анъаналари ҳамда бетакрор бадиий-меъморий ечимлар асосида юқори бадиий савияда акс эттирилган бўлиши лозим. 

 🟢 Танловда мазкур йўналишлар бўйича таниқли ҳайкалтарошлар, монументал санъат соҳасида ва замонавий шаҳарсозликда ҳайкалларни ўрнатиш борасида етарли билим ва тажриба тўплаган  мутахассислар иштирок этиши мумкин.

🟢Лойиҳа эскизларининг танловга мўлжалланган модели нусха кўчириш ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган исталган материалдан тайёрланиши мумкин.

Ижодий  лойиҳалар жорий  йил  20 июнидан  30 июль санасига қадар  қабул қилинади.

🟢 Танловга мўлжалланган ижодий лойиҳаларни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залига топшириш сўралади.

↖️Манзил:  Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 40- уй

☎️Боғланиш учун телефон:
 71. 232 - 17 - 66