Sayt test rejimida ishlamoqda! Сайт находится в тестовом режиме!
Ўзбекистон ҳудудида қадимдан шаклланган, жаҳоний шуҳрат қозонган нафис санъатлар мактабининг ноёб анъаналарини авайлаб асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, миллий тасвирий, амалий миниатюра санъатимизнинг нодир дурдоналарини дунёга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланиш, замон талабларига мос бадиий таълим тизимини барпо этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, академик илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш мақсадида: Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Рассомлар уюшмаси, атоқли санъат намоёндалари ва кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси ташкил этилсин.Белгилаб қўйилсинки, Академия Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва унинг асосида ўз Бошқарув кенгашига, ҳақиқий ҳамда фахрий аъзоларига эга бўлади. Унинг таркибий тизими иловага* мувофиқ тасдиқлансин. * Илова берилмайди. Бадиий Академия фаолиятида ижодий, ўқув ва илмий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари асосида йўналишлар эканлиги эътиборга олинсин. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:ўзбек халқининг бой бадиий мероси, унинг жаҳон санъати тарихидаги ўрни, тараққиёт босқичлар ва замонавий йўналишларни чуқур ўрганиш ҳамда ривожланиш истиқболларини белгилаш, миллий мустақиллик ғояларига мос тадқиқотлар, дарсликлар, методик қўлланмалар яратиш;