Давлат буюртмалари асосида яратиладиган тасвирий ва амалий санъат асарлари муаллифларининг иш ҳақи ҳамда улар томонидан сарфланадиган хомашёлар харажатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3820, 16.04.2026 й.).
🔰 Мазкур Низом давлат буюртмаси асосида яратиладиган тасвирий ва амалий санъат асарлари муаллифларининг иш ҳақи ҳамда сарфланадиган хомашёлар харажатларини белгилаш тартибини назарда тутади.
💸 Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши бадиий асарнинг баҳосини унинг бадиий қийматидан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан мазкур Низомнинг иловаларида белгиланган энг қуйи ва энг юқори кўрсаткичлар оралиғида ҳисоблайди.
✅ Бунда, Бадиий экспертлар кенгаши бошқа муаллифлик асарлари ёки тайёр намунадан нусха олиниб яратилган асарларни баҳолаш учун қабул қилмайди.
✔️ Бадиий экспертлар кенгаши тасвирий ва амалий санъат асарларининг бадиий қийматини қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда баҳолайди:
▪️ бадиий асарнинг тури;
▪️ бадиий асарни ишлаб чиқиш жараёнининг мураккаблиги;
▪️ меҳнат сарфи;
▪️ муаллифнинг ижоди ва бошқалар.