loader image

Tadbir

Ёш рассомдан маҳорат дарси

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали «Ижод ниҳоллари» кўргазмаси иштирокчиси Саидбек Сабирбаев 22 апрель куни Тошкент фотосуратлар уйида маҳорат дарси ўтди. Қорақалпоғистонлик ёш рассом ёшларга ўзининг кўргазмага қўйилган асари мисолида фрагмент ишлаб кўрсатди. Шу билан бирга асарни яратиш жараёнида нималарга эътибор қаратиш, ижодий ишни композицон жойлаштириш маҳорати ва уни тугаллаш даражаси, композициядаги шакллар мазмунан […]

РИСМИда билимдонлар рағбатлантирилди

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Tошкент шаҳар «BILIM» ахборот- кутубхона маркази билан ҳамкорликда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишлаб  маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари – шоир Даврон Ражаб ва ёзувчи Шуҳрат Маткарим иштирок этди.Ўқувчилар ўртасида буюк саркарда  Амир Темурнинг давлатчилик фаолияти билан боғлиқ […]

Таълим муассасаларида Соҳибқирон таваллуди тадбирлари

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 685 йил тўлгани муносабати билан мактаб ўқитувчилари томонидан қадимий жанг санъати турларидан бўлган камондан ўқ узиш бўйича мусобақа ўтказилди. Беллашув ғолиблари мактаб маъмурияти томонидан эсталик совғалари, диплом ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди. Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида […]

Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги

Бугун, 9 апрель куни буюк соҳибқирон Амир Темур таваллуди кенг нишонланмоқда. Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида буюк саркарда ҳайкалининг пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда турли ташкилот ва идоралар, жамоат ва маданият намояндалари, ўқувчи-талабалар иштирок этди. Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ҳам ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида соҳибқирон Амир Темур пойига гулчамбар қўйилди.

Китобхонлик ҳафталиги доирасида тадбирлар давом этмоқда

Бугун, 8 апрель куни Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида «Китобхонлик ҳафталиги»доирасида «Фарзандимга китоб совга қиламан» шиори остида акция бўлиб ўтди. Мактаб-интернат кутубхонасига 300 дан ортиқ бадиий адабиётлар тақдим этилди. Акцияда фаол иштирок этган ота-оналар, ўқувчилар ва ишчи-ходимларга мактаб-интернат маъмурияти миннатдорлик билдирди.

“Китобхонлик ҳафталиги”да кутубхонада маҳорат дарслари ўтказилди.

Бугун, 7 апрель куни “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойесида халқ амалий санъатининг кулолчилик ҳамда графиканинг линогравюра йўналишлари  усталари билан ижодий учрашув ҳамда   маҳорат дарслари ўтказилди.  Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо усталар ва шогирдлари иштирок этди. Тадбирни директор ўринбосари Н. Холдорова очиб берди ва кутубхонада “Китобхонлик хафталиги” ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар мазмун […]

Самарқандда кўчма кўргазма ва маҳорат дарслари ташкил қилинди

Шу кунларда мамлакатимизда илк бор  “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Китобхонлар байрамида Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳам фаол иштирок этаяпти. 5 апрель куни музей томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Санъат оламига сайёҳат” номли миниатюра санъати асарларидан иборат кўчма […]

Заковат

«Заковат» бу — тўсиқларни ёриб ўтувчи, иродали ва кучли билимдонлар клубидир. Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчилари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича Республика очиқ турнирида фаол иштирок этишди.

Cанъат оламига саёҳат

Аввал хабар берилганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сонли қарори асосида жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси,  Республика Ёшлар ижоди саройида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ахборот кутубхона марказлари томонидан “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилади. Тадбир доирасида бадиий асарларнинг ички безаклари, яъни китоб графикаси соҳасида таҳсил олаётган ёш расомлар ижод намуналари, саҳҳоф […]

Устоз-мураббийдан маҳорат сабоғи

Бугун, 30 март куни Андижон ихтисолаштирилган санъат мактаб-интернатида ”Устоз маҳорати» номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Андижон давлат университети ўқитувчиси, рассом Ахмаджон Маматалиев билан ижодий учрашув ва маҳорат машғулотлари бўлиб ўтди.  Рассом тасвирий санъат йўналишида таҳсил олаётган ёшларни мутахассислик бўйича қизиқиш ва билимларини  янада ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур учрашувда […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.