Қорақалпоғистонлик ёш рассом ёшларга ўзининг кўргазмага қўйилган асари мисолида фрагмент ишлаб кўрсатди. Шу билан бирга асарни яратиш жараёнида нималарга эътибор қаратиш, ижодий ишни композицон жойлаштириш маҳорати ва уни тугаллаш даражаси, композициядаги шакллар мазмунан ҳар томонлама тўлиқ қамраб олиниши, бадиий яхлитликка эришиш, ижодий ишлар бадиий ғоясининг томошабин ҳамда асар олдига қўйилган вазифаларга мослиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.