Шу йил 2 декабрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида рассом, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Бегойим Олимжонованинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган “Обод юртда эркин ижодим” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
