Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 1 декабрь «Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни» муносабати билан мактаб-интернат ўқувчилари ўртасида «Биз ОИТСга қаршимиз» шиори остида ХХI аср вабосига айланган орттирилган иммунитет танқислиги синдроми келтириб чиқарадиган касаллик, унинг салбий оқибатлари акс этган расмлар танлови ўтказилди.Танлов ғолиблари муносиб рағбатлантирилди, мактаб-интернат маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.