loader image

Tadbir

Мафтункор ранглар жилоси

Бугун пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Мафтункор ранглар жилоси” кўрик танлови Республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Ногиронлар жамияти томонидан ташкил қилинган мазкур кўрик танловнинг Республика босқичида 14 нафар иштирокчига Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан расм чизиш доскаси, қоғози ҳамда ранг бўёқлари, совғалар ажратилди. Бундан ташқари ижодий ишларни баҳолаш комиссияси ҳайъатида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси вакиллари ҳам […]

Ёшлар ойлигида санъат

Июнь ойи давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” ва унинг доирасида турли соҳалардаги танловлар, фестиваллар, интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. “Ёшлар ойлиги”да Чирчиқ шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ва Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги  ҳамкорлигида “Подиум” номли маданий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Альфира Зарипова раҳбарлигидаги […]

Тасвирий санъат асарлари ижодий танлови ғолиблари тақдирландилар

Бугун 7 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳамкорлигида «Инсон — азиз, хотира — муқаддас» ғоя асосида ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг кўрсатган жасорати ва […]

Устоз-шогирд анъанаси

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, бадиий кулол Ашурмат Мамасолиев халқимизга хос устоз-шогирд анъаналарини асраб-авайлаб, давом эттириб келаётан ижодкор ва мураббий саналади. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани, “Буюк ипак йўли” маҳалласида у очган “Устоз ва шогирд” студияси шу мақсадга холис хизмат қилиб келаяпти. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб А.Мамасолиев бошчилигида мазкур студия томонидан […]

Меъморга олтин медал берилди

Азамат Тўхтаев Ўзбекистон  Бадиий академиясининг олтин медали билан тақдирланди. Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган меъмор, яқинда 75 ёшни қаршилаган А.Тўхтаев  билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон  Бадиий академияси ҳақиқий аъзолари, халқ рассомлари, Бадиий академия тасарруфидаги таълим муассасалари ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. “Меҳнат шуҳрати” (1999) ордени соҳиби,  […]

Маҳорат дарслари

Бугун, 1 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Миробод туманида жойлашган Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.Тадбирда маҳаллада истиқомат қилувчи болажонлар ва аҳоли учун турли хил танловлар, маҳорат дарслари, кўргазмалар ташкил этилди. Айниқса, болажонларга Тасвирий санъат […]

Суратларда болалик туйғулари

Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Бадиий академия тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида «Бахтли болалик» мавзусида расмлар танлови ва спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича беллашувлар ташкил этилди. Фаол иштирокчилар мактаб-интернат маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланишди.

Бахтли юртнинг бахтиёр болалари

Ёзнинг биринчи куни  мамлакатимизда келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайллар, спорт мусобақалари ва турли хил тадбирлар ўтказилади, истироҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланади, ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида […]

Бахтиёр болалик онлари

Бугун 1 июнь куни  Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, Тошкент фотосуратлар уйи билан ҳамкорлигида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўпчилик жаҳон мамлакатларида 67 йилдан буён 1 июнь – ёзнинг илк кунида Халқаро болалар кунини нишонлашади. Дам олиш […]

Боланинг бегонаси бўлмайди

Бугун 31 май куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, “ВАҚФ хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали билан ҳамкорликда” яқинлашиб келаётган  1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, Яккасарой туманида жойлашган 25-сонли “Имконияти чекланган болалар махсус мактаб интернатида” “БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ” номли хайрия тадбири […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.