loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Устоз-шогирд анъанаси

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, бадиий кулол Ашурмат Мамасолиев халқимизга хос устоз-шогирд анъаналарини асраб-авайлаб, давом эттириб келаётан ижодкор ва мураббий саналади. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани, “Буюк ипак йўли” маҳалласида у очган “Устоз ва шогирд” студияси шу мақсадга холис хизмат қилиб келаяпти.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб А.Мамасолиев бошчилигида мазкур студия томонидан “Буюк ипак йўли” маҳаласида байрам тадбири ўтказилиб, якунида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан болажонларга турли совғалар улашилди.

Тадбир доирасида рассомнинг шогирдлари томонидан болажонларга расм чизишдан маҳорат дарслари ўтилди.

— Шогирдларим Бегижон Абдуқаҳҳоров, Ҳасан Азимов Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилаётган халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали, “Тошкент қувончлари” халқаро болалар расмлари биенналесида олтин ва бронза медалларни қўлга киритишган. Уларнинг болажонларга ўтказган маҳорат дарсларини кузатиб, устоз-шогирд анъанаси давом этаётганидан жуда хурсанд бўлдим, фахрландим. Маҳсадим ҳам кичик шогирдларни катта шогирдлар билан таништириш, мулоқот ташкил қилиш эди. Тадбирда болажонлар талаба шогирдларим билан берилиб расм чизишди, байрамда мазза қилиб ўйнаб-кулишди. Ўйлайманки, болажонларда тасвирий санъатга бўлган қизиқиш яна бир карра мустаҳкамланди, — дейди мураббий рассом Ашурмат Мамасолиев.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.