loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Амалий машғулотлар қизғин ўтди

Ўзбекистон Бадиий  академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари Солий Қодиров, Фания Деденева, Шерназар Шамсиддиновлар Тошкент шаҳридаги 52-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда маҳорат дарслари, графика, кулолчилик ва майда пластика бўйича амалий машғулотлар ўтказди. Болажонлар зўр иштиёқ билан маҳорат дарсларида иштирок этишди. Айниқса, лой билан ишлаш уларга завқ бағишлади ва кулолчилик йўналишига қизиқиш уйғотди. Президентимиз томонидан илгари […]

Мадина ва Моҳинур Давлат мукофотига сазовор бўлди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлод тарбияси, оила ва жамият асосларини мустаҳкамлаш йўлидаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Қувонарлиси, тақдирланган хотин-қизлар орасида Ўзбекистон Бадиий […]

Афросиёб маликалари

5 март куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида 8  Март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Дўстлик” ордени соҳибаси, таниқли рассом Нодира Орипованинг “Афросиёб маликалари” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада рассомнинг 50 та рангтасвир ишлари намойиш қилинаяпти. Нодира Орипова – 1959 йил Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида зиёли оиласида туғилган.  […]

Хива манзаралари

Баҳорнинг илк кунлари Бадиий академиянинг Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси Хадича Эрматова бир гуруҳ шогирдлари хамроҳлигида жаҳон шаҳарлари ичида бой тарихи билан ажралиб турадиган Хива шаҳрида пленерга чиқди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Хоразм вилоят бўлими аъзоси Х.Эрматова қадим тарих ва замонавий руҳ уйғунлашган Хива шаҳри қиёфаси кейинги йилларда тубдан ўзгариб, маҳаллий ва хорижлик туристларни ўзига […]

«Энг яхши мураббий»дан мастер-класс

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, Турон фанлар академияси академиги, 2018 йилда Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг “Энг яхши мураббий” номинацияси ғолиби Ашурмат Мамасолиев бадиий кулолчилик ва майда пластика йўналишида маҳорат дарси ўтди. Жонкуяр мураббий томонидан Бадиий академия тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ўтказилган сабоқларда 20 нафардан зиёд мактаб-интернат ўқувчилари ва бошқа […]

Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги

Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди. Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасалари мутасаддалири ҳам бу жараёнда фаол иштирок этиб, маҳаллаларда […]

Ёш мусаввиранинг кўргазмаси

Ёш мусаввира Озода Иноятилло «Замин таровати” деб номланган ўз шахсий кўргазмасини тақдим этади.8 март – Халқаро хотин қизлар кунига бағишланган мазкур кўргазманинг очилиш маросими 6 март куни соат 15:00 да Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида бўлиб ўтади

Ўқувчилар ижодий ишларини тақдим этишади

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги П.Беньков номидаги ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг III босқич ўқувчилари «Орзулар сари йўл» номли  шахсий ижодий ишлар кўргазмаси ташкил қилинади. Мазкур кўргазманинг  очилиш маросими 7 март куни соат 12:00 да мактаб кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

Ўқувчилар билан мулоқот

4 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Санъатшунослик ҳамда Тасвирий санъат факультети ўқитувчи ва талабалари – Обиджон Абдуллаев, Равшан Фатхуллаев, Озода Хакимова, Эъзоза Муҳамедова, Дилёра Собиржонова, Нигина Абдуразакова, Иброхим Пўлатов, Жаҳонгир Ғофуржонов пойтахтимиздаги Олмазор тумани 298-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун “Мактаб битирувчи ёшларини касбга йўналтириш” мавзусида давра суҳбати ташкил […]

Кеча ва бугун Ўзбекистон модаси

Ислом Каримов фонди томонидан  “ЎЗБЕКИСТОН МОДАСИ: КЕЧА ВА БУГУН” кўргазмаси ташкил этилмоқда. Мазкур кўргазманинг очилиш маросими  шу йилнинг 10 март куни соат 18:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади. 

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.