loader image

Лойиҳа

Мадамин Худойберганов устахонасида

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими аъзоси, рассом Мадамин Худойберганов ўзининг ижодий устахонасида ёшлар билан учрашди. Давлатимиз раҳбарининг 5 та мухим ташаббуси доирасида «Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси бўйича Бадиий академия Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактабининг санъат тарихи ўқитувчиси Умида Бекчанова бир гуруҳ ўқувчилар билан рассом устахонасига ташриф буюрди. Ёшлар рассомнинг ижод намуналари билан яқиндан танишдилар, […]

Ўзбекистон модаси

Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида яна бир лойиҳа – XX асрнинг 60-йилларидан бугунги кунгача бўлган даврда Ўзбекистон модаси тараққиётидан ҳикоя қилувчи йирик кўргазма иш бошлади. Санъатшунос Бинафша Нодир ғояси асосида Ислом Каримов фонди томонидан ташкил қилинган мазкур кўргазма экспозицияси икки қисмдан иборат.Биринчи қисмдаги экспонатлар Ўзбекистон мода санъатининг 1960-2000 йиллардаги тарихига бағишланган. Бу ерда фотосуратлар, […]

Она Ватан табиати ранглари

Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Ўзбекистон манзаралари” акцияси доирасида кўргазма ва маҳорат дарси ўтказилди. Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг Дастгоҳли рангтасвир фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, олий тоифали ўқитувчи Норматов Ғанишер ҳамда 10-синф дастгоҳли рангтасвир рассоми йўналишида таҳсил олаётган шогирлари томонидан Президентимиз томонидан илгари сурлиган 5 […]

Хива манзаралари

Баҳорнинг илк кунлари Бадиий академиянинг Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси Хадича Эрматова бир гуруҳ шогирдлари хамроҳлигида жаҳон шаҳарлари ичида бой тарихи билан ажралиб турадиган Хива шаҳрида пленерга чиқди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Хоразм вилоят бўлими аъзоси Х.Эрматова қадим тарих ва замонавий руҳ уйғунлашган Хива шаҳри қиёфаси кейинги йилларда тубдан ўзгариб, маҳаллий ва хорижлик туристларни ўзига […]

«Энг яхши мураббий»дан мастер-класс

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, Турон фанлар академияси академиги, 2018 йилда Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг “Энг яхши мураббий” номинацияси ғолиби Ашурмат Мамасолиев бадиий кулолчилик ва майда пластика йўналишида маҳорат дарси ўтди. Жонкуяр мураббий томонидан Бадиий академия тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ўтказилган сабоқларда 20 нафардан зиёд мактаб-интернат ўқувчилари ва бошқа […]

Кеча ва бугун Ўзбекистон модаси

Ислом Каримов фонди томонидан  “ЎЗБЕКИСТОН МОДАСИ: КЕЧА ВА БУГУН” кўргазмаси ташкил этилмоқда. Мазкур кўргазманинг очилиш маросими  шу йилнинг 10 март куни соат 18:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади. 

Кумуш қиш манзаралари

26 февраль куни Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Майсара Фозилова ҳамда унинг шогирдлари Гўзал Сағдуллаева, Бахора Икромова, Шахноза Жабборова, Феруза Жуманова, Ҳабибабону Низомова, Мадина Бобоева ҳамда Ҳилола Исроиловаларнинг асарларидан иборат “Юртимизда кумуш қиш” мавзусидаги кўргазманинг очилиш маросими бўлди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Миллий […]

Ёшлар – миллий анъаналар давомчиси

28 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчилари Гулистон шаҳар ҳалқ таълими бўлимига қарашли 2-умумтаълим мактабида “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси доирасида кўргазма ва маҳорат дарси ўтказдилар. Маълумки, ёғоч ўймакорлиги халқимизнинг бебаҳо миллий анъаналаридан бири саналади. Бу санъат инсондан нозик дид, қунт ва сабр-тоқат талаб этади. Сирдарё ИСМИнинг ёғоч ўймакорлиги фани […]

Ёшлар рассом устахонасида

  21 февраль куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими аъзоси, Денов туманида ижод қилаётган рассом Бахтиёр Каримов ўз устахонасида ёш санъат ихлосмандларига мезбон бўлди. Бадиий академия тасарруфидаги Сурхондарё  ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Т.Омонов ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими аъзоси, ҳайкалтарош Т.Шаймардонов бошчилигида  бир гуруҳ ўқувчилар рассом Бахтиёр Каримов фаолият юритаётган […]

Болажонлар ҳузурида

22 январь куни Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг ҳайкалтарошлик йўналиши ўқитувчиси Хуршид Ўринов Пастдарғом туманида 15-мактабгача таълим муассасасида болажонларга «Пластилиндан ўйинчоқлар” технологияси бўйича дарс ўтди. Болалик ширин. Мурғакларнинг ҳар бир ҳаракати инсон қалбини шодликка тўлдиради. Болажонлар дарсда фаол қатнашиб, мураббий кўмагида ўз тасаввурларидаги ўйинчоқларни ясаб кўришди, яратувчанлик қобилиятини намойиш этишди.

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.