Бадиий академия тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Т.Омонов ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими аъзоси, ҳайкалтарош Т.Шаймардонов бошчилигида бир гуруҳ ўқувчилар рассом Бахтиёр Каримов фаолият юритаётган Денов туманидаги 82- умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар.