Мазкур тадбир Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Миллий гвардия таркибидаги ҳарбий қисм, Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон филармониясининг Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Кўргазманинг очилиш маросимида 29-сонли Меҳрибонлик уйи директори Гулчеҳра Абдуллаева, ХДП Жиззах шаҳар кенгаши раиси Носир Сиддиқов, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши депутати Мусахон Имомов, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими раиси Эргаш Ўринов, Миллий гвардия таркибидаги ҳарбий қисмнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича бошлиқ ўринбосари Лазиз Казаковлар сўзга чиқишиб, Майсара Фозилова ва унинг шогирдлари ижодий фаолияти ҳамда улар ўртасидаги устоз-шогир анъанаси тўғрисида сўзлашди ҳамда мамлакатимизда кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан санъат, маданият соҳалари, жумладан тасвирий санъатни янада ривожлантиришга жуда катта эътибор берилаётганини таъкидлаб ўтишди.
Тадбир давомида Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ўқувчилар учун Майсара Фозилова ва унинг шогирдлари маҳорат дарсларини ўтишди.