loader image

Tadbir

Оҳангаронда меморандум имзоланди

Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти томонидан Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида жойлашган 9-умумтаълим мактабида  «Бешта муҳим ташаббус куни»  маданий-маърифий тадбири ташкил этилди. Маълумки, институт  томонидан  ушбу 9-умумтаълим мактаби оталиққа олинди. Тадбирда институтнинг Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси ўқитувчилари – Муҳаммаджон Сатторов, Азизбек Солиев ҳамда Бобур […]

Нурафшонда 5 та муҳим ташаббус куни

Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида жойлашган 62-умутаълим мактабини оталиққа олган. Бугун,11 декабрь куни  ушбу мактабда Институт мутасаддилари томонидан «Бешта муҳим ташаббус куни» маданий-марифий тадбири ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан мактабларга алоҳида эътибор берилаётгани натижасида улар фаолияти ривожланиб,устоз-мураббийларнинг жамиятдаги роли мустаҳкамланаётгани,бугунги ҳамкорлик ҳам […]

Буюк мусаввир таваллудига бағишланди

Бугун, 4 декабрь куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг катта мажлислар залида буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги  муносабати  билан “Шарқнинг буюк  мусаввири” номли илмий тадбир бўлиб ўтди. Академик рассомлар, ёш мусаввир ва мусаввиралар иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар Шарқнинг буюк мусаввири Камолиддин Беҳзоднинг миниатюра санъатига қўшган улкан ҳиссаси ва […]

Кўнгилларга шодлик улашиб…

Ўзбекистон Бадиий академияси  Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ташаббуси билан пойтахтимиздаги 25-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда “Болаларга беринг дунёни” шиори остида «Ватан суйган болалар» номли хайрия тадбири ва миниатюра  асарларидан  ташкил топган кўчма кўргазма ҳамда кўргазма доирасида  маҳорат дарслари ташкил этилди. 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Миллий гвардия, […]

Маърифатпарвар боболаримизга эҳтиром

Мамлакатимизда  буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги кенг нишонланмоқда. 2 декабрь куни Алишер Навоий  номидаги Ўзбекистон давлат академик  катта театрида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Ҳаётини миллатимизнинг бахту саодати  йўлига бағишлаган улуғ бобомизга бугун эъзоз ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Жумладан, пойтахтимизда Президентимиш ташаббуси билан ташкил этилган Адиблар хиёбонида  Бадиий академия томонидан […]

Педагоглар Бадиий академияда бўлишди

Шу кунларда Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Бадиий  академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари  тасвирий санъат йўналиши педагоглари учун малака ошириш дарслари давом этмоқда. 25-26 ноябрь кунлари малака ошириш курси тингловчилари бир гуруҳи Ўзбекистон Бадиий академиясига ташриф буюриб, Академияда яратилган шароит, меҳнат фаолияти билан яқиндан танишдилар. Таъкидлаш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг […]

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

21 октябрь куни Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан Гулистон шаҳар Алишер Навоий хиёбонида 21 октябр – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатидан хайкалтарошлик, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, бадиий гилам ва гобелен, дастгохли рангтасвир йўналишлари бўйича устоз ва шогирдлар […]

Глобал ҳамкорлик – барқарор ривожланиш шарти ва кафолати сифатида

Бугун, 23 октябрь куни Ўзбекистон Миллий университетида «Глобал ҳамкорлик – барқарор ривожланиш шарти ва кафолати сифатида» мавзусида ҳалқаро конференция бўлиб ўтди. ZOOM платформаси орқали амалга оширилаётган мазкур икки кунлик конференциянинг бугунги биринчи иш кунида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов «Янгиланаётган Ўзбекистон санъати: халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашув» мавзусида маъруза қилди ва соҳада Бадиий академия томонидан […]

«Она тилим – жону дилим»

Бугун тасарруфдаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ҳам Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан        «Она тилим – жону дилим» шиори остида бадиий кеча бўлиб ўтди. Иншолар ва расмлар танловида ғолиб бўлган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида Ўзбек тилимиз байрами бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бугун, 21 октябрь куни Бадиий академия тасарруфидаги Андижон ИСМИда она тилимиз Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан «Она тилим мангу бўл омон!» шиори остида бадиий-мусиқий тадбир ташкил этилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан она Ватан, она тили мадҳ […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.