loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Нурафшонда 5 та муҳим ташаббус куни

Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида жойлашган 62-умутаълим мактабини оталиққа олган.

Бугун,11 декабрь куни  ушбу мактабда Институт мутасаддилари томонидан «Бешта муҳим ташаббус куни» маданий-марифий тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан мактабларга алоҳида эътибор берилаётгани натижасида улар фаолияти ривожланиб,устоз-мураббийларнинг жамиятдаги роли мустаҳкамланаётгани,бугунги ҳамкорлик ҳам ушбу эътиборнинг самараси эканлигини айтиб ўтдилар.

Шундан сўнг Институтнинг маҳобатли рангтасвир кафедраси ўқитувчилари – Фарид Сатторов, Зиёдилла Фармонов ҳамда Жамол Туяков томонидан ўқувчилар учун маҳорат дарслари ҳамда кўрик-танлов ўтказилди.

Мазкур танловда ўқувчилар Наврўз байрамини тасвирлашди. Танлов якунида турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларга  Институт раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбир сўнгида Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда мактаб директори Муяссар Бекходжаева ҳамкорлик меморандумини имзолашди. Мазкур меморандум мактабда Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш, истеъдодларини кашф этиш, ўқувчи қизларга ҳунар ўргатиш, тўгараклар ташкил этиш, мактаб жамоасининг институтга ташрифини ташкил этиш сингари алоқаларнинг келгуси ривожига хизмат қиладиган қатор вазифаларни қамраб олган.

Мактаб жамоаси ўрнатилган ҳамкорликдан мамнун эканликларини баён қилиб, келгусида ушбу ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган тадбирларда фаол қатнашиш ва зиммаларидаги масъулиятли вазифани бажариш учун бор куч ғайратларини ишга солишларини айтиб ўтдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.