loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Буюк шоирга эҳтиром

Бугун 6 июнь куни Пойтахтимиздаги Пушкин ҳайкали жойлашган майдонда  таниқли рус шоири Александр Пушкин таваллудининг 222 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид очиб берди. Сўзга чиққанлар Пушкиннинг дунё адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида атрофлича маълумотлар берди. Таниқли шоирлар Пушкин ижодидан янги таржималарни ўқиб эшиттирди. Ёш ижодкорлар […]

Матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун, 4 июнь куни АОКАда Бадиий академия тасарруфидаги  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти  томонидан  «Тасвирий, амалий санъат ва дизайн соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда  мазкур Институт ректори Н.Сайфуллаев ҳамда […]

Устоз-шогирд анъанаси

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, бадиий кулол Ашурмат Мамасолиев халқимизга хос устоз-шогирд анъаналарини асраб-авайлаб, давом эттириб келаётан ижодкор ва мураббий саналади. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани, “Буюк ипак йўли” маҳалласида у очган “Устоз ва шогирд” студияси шу мақсадга холис хизмат қилиб келаяпти. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб А.Мамасолиев бошчилигида мазкур студия томонидан […]

Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади

2 июнь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди, дея хабар (https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/02/aripov/) бермоқда (https://www.akorda.kz/ru/glava-gosudarstva-prinyal-premer-ministra-uzbekistana-abdullu-aripova-254817) Қозоғистон президенти матбуот хизмати. Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатига ижобий баҳо бериб, долзарб муаммолар олдида юқори барқарорлик намойиш этилаётганини қайд этиб ўтди. Абдулла Арипов Қозоғистон томонидан яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга […]

Табиат қўйнида ижод, амалиёт

Бадиий академия тасарруфидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари   амалиётга тоғ қўйнига отланишди. Мактаб ўқувчилари амалиётни Сурхон воҳасининг тоғли ҳудудида жойлашган «Сурхон – Бешбулоқ – Шеробод» оромгоҳида ўташмоқда. Ўқувчилар ижод қилиш баробарида  мусаффо табиат қўйнида мириқиб хордиқ чиқаришаяпти. 1-12 июнь кунларига режалаштирилган амалиётда 10 нафар мутахассислик фани ўқитувчилари ёш ижодкорларга хамроҳлик қилишмоқда.

Меъморга олтин медал берилди

Азамат Тўхтаев Ўзбекистон  Бадиий академиясининг олтин медали билан тақдирланди. Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган меъмор, яқинда 75 ёшни қаршилаган А.Тўхтаев  билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон  Бадиий академияси ҳақиқий аъзолари, халқ рассомлари, Бадиий академия тасарруфидаги таълим муассасалари ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. “Меҳнат шуҳрати” (1999) ордени соҳиби,  […]

Маҳорат дарслари

Бугун, 1 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Миробод туманида жойлашган Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.Тадбирда маҳаллада истиқомат қилувчи болажонлар ва аҳоли учун турли хил танловлар, маҳорат дарслари, кўргазмалар ташкил этилди. Айниқса, болажонларга Тасвирий санъат […]

Суратларда болалик туйғулари

Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Бадиий академия тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида «Бахтли болалик» мавзусида расмлар танлови ва спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича беллашувлар ташкил этилди. Фаол иштирокчилар мактаб-интернат маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланишди.

Бахтли юртнинг бахтиёр болалари

Ёзнинг биринчи куни  мамлакатимизда келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайллар, спорт мусобақалари ва турли хил тадбирлар ўтказилади, истироҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланади, ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида […]

Бахтиёр болалик онлари

Бугун 1 июнь куни  Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, Тошкент фотосуратлар уйи билан ҳамкорлигида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўпчилик жаҳон мамлакатларида 67 йилдан буён 1 июнь – ёзнинг илк кунида Халқаро болалар кунини нишонлашади. Дам олиш […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.