loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Атоқли рассомга эҳтиром

Жорий йил 9 июнь куни “Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 43-сон Баёни қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу мажлис баёни 2-иловаси билан ўзбек тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли рассомнинг бетакрор ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, таваллуд санасини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича Чора-тадбирлар Дастури […]

Маънавият фестивали

Бугун 10 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида «Маънавият фестивали» матбуот анжумани ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан «Буюк истеъдод ва улкан қалб соҳиби» деб номланган бадиий-мусиқий кечаси ўтказилди. Тадбир доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти фаолияти акс этган фотокўргазма очилди. Жорий йилги фестиваль доирасида […]

UNESCO xalqaro fotosuratlar tanlovi e’lon qilinadi

UNESCOning Ipak yo‘li dasturi doirasida «Ipak yo‘li yoshlar nigohida» mavzusida 3-xalqaro fotosuratlar tanlovi e’lon qilinadi. Mazkur tanlovning asosiy maqsadi — bu yoshlar orasida o‘zaro muloqotni rivojlantirish, pandemiyadan keyingi davr haqida tasavvurlarni aniqlash va ijodkorlik sohasida fikr almashish imkonini berishdir. Shuningdek, mazkur tanlov masofaviy hamda an’anaviy ta’lim olish va yoshlarning madaniyat sohasidagi ishtirokini qo‘llab-quvvatlashga hissa qo‘shadi. […]

Ёш иқтидорлар кўргазмаси матбуот анжумани

Бугун 9 июнь куни  «Навқирон Ўзбекистон» иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмаси танлови олдидан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Анжуманлар залида мазкур танловга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. «Навқирон Ўзбекистон» республика замонавий санъат кўргазмасининг асосий мақсад ва вазифалари замонавий санъатнинг барча соҳаларида ижод қилаётган ёш рассомларнинг салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва очишга, шунингдек, уларнинг ижодларини кенг […]

Фестиваль доирасида амалий санъат

Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида ўтказилган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик»  фестивали доирасида  қорақалпоғистонлик ҳунарманд, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими  аъзоси Гулсауир Сапарбаева туман ёшларига амалий санъатнинг бир неча турлари бўйича маҳорат дарсини ўтказди. Бир неча йиллардан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган ҳунарманд қорақалпоқ каштачилигини ривожлантиришда салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳозирда Нукус шаҳридаги Есжон бахши […]

Янги лойиҳалар бўйича тавсиялар берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни маданият ва маърифат соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Улардан бири – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этиладиган замонавий кутубхонадир. Лойиҳага кўра, бу ерда 3 қаватли кутубхона қурилиб, атрофида яшил ҳудуд барпо этилади. Бинонинг биринчи қаватида санъат ва ахборот технологиялари, иккинчи қаватда тарих, филология ва динга […]

Мамлакатимизда маданият ва санъат ходимлари куни белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–694-сон, 07.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Қонунга кўра, 15 апрель Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланди.

Ёшлар ойлигида санъат

Июнь ойи давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” ва унинг доирасида турли соҳалардаги танловлар, фестиваллар, интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. “Ёшлар ойлиги”да Чирчиқ шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ва Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги  ҳамкорлигида “Подиум” номли маданий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Альфира Зарипова раҳбарлигидаги […]

Лейден университети профессори билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда кўплаб янгиликлар жорий этилмоқда. Айниқса, дунёнинг нуфузли таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро илмий ва ижодий тажриба алмашишга қаратилган бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугун, 8 июнь куни институтга Нидерландия давлатининг энг қадимий ва етакчи олий […]

Тасвирий санъат асарлари ижодий танлови ғолиблари тақдирландилар

Бугун 7 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳамкорлигида «Инсон — азиз, хотира — муқаддас» ғоя асосида ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг кўрсатган жасорати ва […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.