preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

Бугун, 18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби (РИДМ) да давлатимиз суверенитети рамзи – миллий байроғимиз қабул қилинганига    29 йил тўлганига бағишлаб мавзу дарслари ўтказилди.

Бугун тил байрами

Бугун 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни сифатида юртимизда нишонланади. 2020 йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон  Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонунга биноан, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, 21 октябрь – «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган кун. 1989 йилда қабул […]

Асрлар оша яшар Навоий

Аслида улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий меросини ростмана ўрганишга умрлар етмайди. Ҳар ҳолда ҳаётини унинг меросини ўрганишга бағишлаган олиму фузалоларнинг илмий ишларига бир қур назар ташлаб, шу хулосага келиш мумкин. Мамлакатимизда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами арафасида давлатимиз раҳбари томонидан “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши адабиёт, […]

Рассом Исфандиёр Ҳайдар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга Ўзбекистон Бадиий академиясининг расмий муносабати

Ўзбекистон Бадиий академияси ташкил топганидан бери юртимизда тасвирий ва амалий санъатни янада ривожлантириш, ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни изчил амалга ошириб келмоқда. Бундай вазифалар доирасида нафақат пойтахтимизда, балки вилоятлардаги санъат галереяларида ҳам рассомларнинг шахсий ва ижодий кўргазмалари мунтазам ўтказиб келинмоқда, уларнинг ижодий фаолияти оммага кенгроқ танитиб борилаяпти. Хусусан, узоқ йиллардан бери ижод қилиб келаётган […]

Миллий боғнинг мангу чинорлари

Мустақиллик йилларида ўзбек маҳобатли ҳайкалтарошлик санъати янги тараққиёт босқичига қадам қўйди. Сиймолар, мавзулар, талқинлар  янгича, асл қиёфасида намоён бўлиб, тарих ҳақиқати туганмас илҳом манбаига айланди. Мамлакатда кечаётган маънавий тикланишлар жараёнида забардаст ҳайкалтарошлар етишиб чиқди. Уларнинг ижодида тарихнинг ўчмас саҳифаларига, мутафаккирларга, саркардаларга бағишланган асарлар қаторида миллатнинг улуғ адиблари ҳаёти ва ижоди мавзуси ҳам алоҳида бир йўналиш […]

Ижодкорлар рағбат топади

Ҳар қандай давлатда санъатга, маънавиятга бўлган эътибор ўша мамлакат, жамиятда маънавий муҳит соғлом ўзанда эканидан далолат беради. Жорий йилнинг 21 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор айтиш жоизки, мамлакатимиз маданий ҳаёти, санъатимиз иқболига дахлдор, миллий тасвирий санъатимизнинг кўзга кўринган намояндалари, санъатшунос олимлар, […]

Миллатимизнинг маънавий пойдевори

Бу кўҳна дунёнинг қадимий ва бой тилларидан бири бўлган ўзбек тили халқимизнинг миллий ўзлиги ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий хазинамиздир. Тарихий адолат қарор топиб, мустақиллигимизнинг ўтган йиллари давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга бўлди. Ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида фаол қўлланиш баробарида халқаро минбарлардан ҳам баралла янграётгани қалбимизда чексиз фахр туйғусини […]

КАРАНТИН ТУГАШИНИ ХОҲЛАСАНГИЗ ГИГИЕНА ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИНГ!

Бугун ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари орқали хабар топаётганимиздек, айрим юртдошларимизнинг карантин қоидалари юмшатилиши билан ниқобсиз юриши, гигиенага қатъий амал қилишни сусайтириши вазият ўнгланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бир кишининг қалтис ҳаракати атрофидаги яқинлари ва бошқа кишилар ҳаётини хавф остида қолдириши ҳеч гап эмас. Ёки, қутлуғ Рамазон ойида айрим ҳудудларда одамларни тўплаб, ифторликлар ўтказилаётгани ҳақидаги […]

Анъаналар бардавомлиги дастуриламали

Санъат онгли турмушда пайдо бўлибди-ки, инсониятни ҳайратлантиради, завқ улашади, гўзалликга ошно қилади. Юртимиз заминида қадим-қадимдан авлоддан авлодга ўтиб келаётган халқ амалий санъатининг сомон санъати тури билан кўп йиллардан бери шуғулланиб келаман. Инсон қўли гул. Акс ҳолда, оддийгина сомонга ифода бериб, “жонлантирмас” эди. Давлатимиз раҳбари шу йил 21 апрель куни қабул қилган “Тасвирий ва амалий санъат […]