image01 image02 image03 image04 image05 image06 image07 image08 image09
Yangiliklar

«Изюм…»

13 Iyun, 2018 Sahifa: Выставка, Bosh sahifa  


Без названия

Хакназарова Динара Баходировна турли услуб ва йуналишларда ижод кила бошлаган ёш рассом. У 1999 йил 15 декабрда Тошкентда таваллуд топган. 151-сонли Урта умумтаълим мактабини 2015 йили тугатган. 9 ёшидан бошлаб Арт-Бюродаги ”Колибри” номли расм, мода ва дизайн курсларига катнай бошлади.

Davomini o`qish »


“Ёзги туш”

12 Iyun, 2018 Sahifa: Выставка, Bosh sahifa  


IMG_2120+

2018 йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Жиззахлик рассом Валерий Повариниснинг “Ёзги туш” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг рангтасвирда ишланган 50 дан ортиқ ишлари намойиш қилинди.

Davomini o`qish »


Япон хаттотлиги устаси

11 Iyun, 2018 Sahifa: Выставка, Bosh sahifa  


IMG_2120+

2018 йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида япон хаттотлиги устаси Каори Исидзиманинг шахсий кўргазмаси ва анъанавий япон хаттотлиги бўйича маҳорат ошириш дарси бўлиб ўтди.

Davomini o`qish »


”Этюд”

11 Iyun, 2018 Sahifa: Выставка, Bosh sahifa  


IMG_9969

Марказий кУргазмалар залида 2018 йилнинг 8 июнь куни «Круг и. . . » ижодий гурухининг ”Этюд” бадиий кУргазмасини очилиш маросими булиб утди. Бу гурух ун бир йил давомида томошабинларни Узларининг асарлари билан мафтун килиб, узига хос экспериментал вернисажлари билан барчага завк улашиб келмокдалар. Хар бир янги кУргазма аник бир максадли мавзуга йУналтирилган — ”Карама-каршиликлар”, ”Акс”, ”Еруглик” ва х.к. Бу йилги кУргазмада асосий урин плэнердаги Этюдларга берилган, улар хар бир рассомнинг ижодий жараёнида асосий омил булиб хизмат килади.

Davomini o`qish »


АНОНС!

8 Iyun, 2018 Sahifa: Bosh sahifa, Кўргазма  


IMG_0369-

Бугун,  8 июнь куни соат 18:00 да Тошкент фотосуратлар уйида “Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги барқарор ҳамкорлик йўлида:Анъанавий қадриятлар ва янги уфқлар” номли фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Davomini o`qish »


Маҳорат дарси

8 Iyun, 2018 Sahifa: Выставка, Bosh sahifa  


IMG_2120+

Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида япон кимоноси бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди. Япон тилида кимоно сўзи “кийим”, аниқроғи “ёфуку” деб аталади. “Кимоно” сўзи умумлашган тушунча бўлиб, унинг бир неча турлари мавжуд: Davomini o`qish »


“Ислом маданияти равнақ топган юрт”

7 Iyun, 2018 Sahifa: Выставка, Bosh sahifa  


IMG_4083

Қадим тарихдан юртимиз мутафаккирлар диёри сифатида ислом оламида машҳур бўлиб келган. Буюк алломаларимизнинг бой илмий-маънавий мероси асрлар оша нафақат халқимиз, балки бутун мусулмон дунёси маърифати учун бугунги кунда ҳам эътиборли манба бўлиб хизмат қилаётгани бунинг ёрқин далилидир. Мовароуннаҳр диёрини Ислом дарахтининг серҳосил шоҳларига қиёсланиши аждодларимизининг ислом тамаддуни ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун берилган юксак эътироф ҳисобланади.

Davomini o`qish »


АНОНС!

5 Iyun, 2018 Sahifa: Bosh sahifa, Кўргазма  


IMG_2120+

Шу йилнинг 11 июнь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида галереясида рангтасвирчи рассом Валерий Повариниснинг “Ёзги туш” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади. Davomini o`qish »


АНОНС!

5 Iyun, 2018 Sahifa: Bosh sahifa, Loyihalar  


2018 йилнинг 7 июнь куни соат 16:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида япон кимоноси бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтади. Davomini o`qish »


“Биз бахтли болалармиз!”

4 Iyun, 2018 Sahifa: Выставка, Bosh sahifa  


IMG_2120+

2018 йилнинг 2 июнь куни соат 16.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 1 – июнь – Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг анъанавий “Биз бахтли болалармиз!” номли кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.
Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар маркази 2011 йилда ташкил қилинган. Марказ 3та йўналиш бўйича иш олиб боради: 1. Бадиий ижодиёт; 2. Техник; 3. Экология ва ўлкашунос.

Davomini o`qish »


Ўзбекистон-Хитой рассомлари ижодий алоқалари ривожланмоқда

1 Iyun, 2018 Sahifa: Bosh sahifa, Loyihalar  


Ўзбекистон ва Хитой рассомлари ўртасидаги ўзаро дўстлик, ижодий алоқаларни янада ривожлантириш, Хангжоу Бадиий академияси билан ҳамкорлик Меморандумини имзолаш мақсадида шу йилнинг 21-28 май кунлари Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари уюштирилди. Davomini o`qish »


Акито Мизутанининг шахсий фотокўргазмаси

1 Iyun, 2018 Sahifa: Выставка, Bosh sahifa  


1527855835

2018 йилнинг 31 май куни Самарқанд шаҳрининг “Чорсу” галереясида Япониянинг спорт бўйича биринчи фоторассоми Акито Мизутанининг шахсий фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазма  Ўзбекистон Бадиий Академияси, Япониянинг Фотосаноат институти, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи ва Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” галереяси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Davomini o`qish »


Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида

1 Iyun, 2018 Sahifa: Bosh sahifa, Loyihalar  


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

 ф а р м о й и ш и

1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида кўп миллатли Ўзбекистон халқи жанг майдонларида ва фронт ортида улкан жасорат ва матонат кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди. Урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан ортиғи ҳалок бўлди, 133 мингга яқини бедарак йўқолди, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтди. Davomini o`qish »


РИСМИ ўқувчилари диплом билан тақдирланди

1 Iyun, 2018 Sahifa: Bosh sahifa, Loyihalar  


1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Учтепа тумани ҳокимияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учтепа тумани кенгаши томонидан туман соғломлаштириш боғида ташкил этилган  “Ёзни “Камалак” билан ўтказ” лойиҳаси доирасида байрам тадбирларида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг бир гуруҳ ўқувчилари фаол иштирок этишди. Davomini o`qish »


Ёш иқтидор эгалари кўргазмаси

1 Iyun, 2018 Sahifa: Bosh sahifa, Кўргазма  


20180530_112036

30 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазма саройида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан  «Ер куррасида тинчлик» номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Davomini o`qish »


«Биз серқуёш юрт фарзандларимиз»

1 Iyun, 2018 Sahifa: Выставка, Bosh sahifa  


IMG_1044

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбонида “1 Июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр, эътибор” шиори остида ўтказилаётган ҳафталик доирасида Тошкент вилояти Янгийўл ва Ангрен туманларида жойлашган имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабларнинг ўқувчиларининг қўл меҳнати билан яратилган асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Davomini o`qish »


2018 - йил Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

Yangiliklar
Loyihalar
Loyihalar,Grantlar
Arxiv
Iyun 2018
M T W T F S S
« May    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930