loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун, 16 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий академиясининг халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалини ташкил қилиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шу йил 19 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси анъанавий Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивалини тантанали равишда очади. 14 йилдан буён Ўзбекистон рассомлари, ихтисослаштирилган ўқув юртлари ўзларининг […]

АНОНС!

Шу йил 16 апрель куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Академия” галереясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом ва ҳайкалтарошларнинг “Минг бир пари гўзаллиги” номли ижодий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Тошкентда халқаро фестиваль ўтади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги №07-07/1-998-сон мажлиси Баёнига мувофиқ, шу йил 19-23 апрель кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимизда 2021 йил “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилади. Мазкур […]

Иқтидорли ёшлар ижоди барчага манзур

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими ҳамда Наманган давлат университети санъатшунослик факультети ҳамкорлигида вилоятдаги 42-сонли умумтаълим мактабида университет ёш иқтидорли талабаларининг «Тасвирий санъат фан ойлиги» ижодий кўргазмаси ўтказилди. Ёшларни тарбиялашдаги Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Ёшлар намойиш этади” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган мазкур кўргазмада ўндан зиёд ёш ижодкорларнинг икки юзга яқин […]

РИСМИда билимдонлар рағбатлантирилди

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Tошкент шаҳар «BILIM» ахборот- кутубхона маркази билан ҳамкорликда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишлаб  маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари – шоир Даврон Ражаб ва ёзувчи Шуҳрат Маткарим иштирок этди.Ўқувчилар ўртасида буюк саркарда  Амир Темурнинг давлатчилик фаолияти билан боғлиқ […]

Таълим муассасаларида Соҳибқирон таваллуди тадбирлари

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 685 йил тўлгани муносабати билан мактаб ўқитувчилари томонидан қадимий жанг санъати турларидан бўлган камондан ўқ узиш бўйича мусобақа ўтказилди. Беллашув ғолиблари мактаб маъмурияти томонидан эсталик совғалари, диплом ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди. Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида […]

Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги

Бугун, 9 апрель куни буюк соҳибқирон Амир Темур таваллуди кенг нишонланмоқда. Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида буюк саркарда ҳайкалининг пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда турли ташкилот ва идоралар, жамоат ва маданият намояндалари, ўқувчи-талабалар иштирок этди. Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ҳам ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида соҳибқирон Амир Темур пойига гулчамбар қўйилди.

Онлайн Республика кўрик-танлови ўтказилди

Аввал хабар берилганидек, юртимиз ёшларида Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш, қалбида Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, ёш ижодкорларнинг тасвирий санъатга бўлган қизикиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда ижодий муҳит шаклланишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари […]

Китобхонлик ҳафталиги доирасида тадбирлар давом этмоқда

Бугун, 8 апрель куни Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида «Китобхонлик ҳафталиги»доирасида «Фарзандимга китоб совга қиламан» шиори остида акция бўлиб ўтди. Мактаб-интернат кутубхонасига 300 дан ортиқ бадиий адабиётлар тақдим этилди. Акцияда фаол иштирок этган ота-оналар, ўқувчилар ва ишчи-ходимларга мактаб-интернат маъмурияти миннатдорлик билдирди.

Қарор ижросига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурининг 5-бандида ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатларини жиҳозлаш учун зарур бўладиган техника воситалари, инвентарь ва замонавий ускуналар ҳамда мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси белгиланган. Бугун, […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.