preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Келажагимизнинг истеъдодли эгалари

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чекка қишлоқларидан бирида қисматига шоиралик тақдири битилган  ширин қизалоқ дунёга келди. Исмини Мадина деб қўйдилар. Ота ва онасининг тарбияси яқинларининг эътибори ва воҳа табиатининг гўзаллиги ижодкор қалбида шоирона ҳарактер илдизларини ота бошлади. Ёлғизлик қаъридан паноҳ топишни истар ошноси китоблар, завқли жараёнлари ижод билан ўтган кунлари эди. Мадинани 2018 йил ”Ўзбекистон баҳори” ижодкор ёшлар […]

Ёш рассом холидан хабар олинди

Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасадди вакиллари ҳамкорлигида Нурафшон шаҳрида истиқомат қилаётган ёш истеъдодли рассом Умиджон Ахмедовнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг ижоди ва яшаш шароити билан яқиндан танишдилар. Умиджон Ахмедов имконияти чекланган бўлишига қарамай, севимли машғулоти – ижод билан шуғулланади. Ёш мусаввир асосан акварель, гуашь ва […]

Кун мавзусидаги ижод

#uydaqolingvaijodqiling#vahimasizkarantin Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби 10М-синф ўқувчиси Азиза Ғофурова инглиз тили ҳафталигида бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири – коронавирус инфекциясига қарши курашишнинг гигиена қоидаларини ўз ижодий ишида акс эттирди.

Ёш рассомнинг онлайн кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейида ёш рассом Фазлиддин Анваровнинг 18 май – Халқаро музейлар кунига бағишланган “Парвоз” номли илк шахсий онлайн кўргазмаси очилди. Экспозицияда намойишга қўйилган 50 дан ортиқ асарлар тасвирий санъатдаги анъаналарни давом эттирган ҳолда ўзида турли ранглар тусидаги чизиқлар уйғунлашувини ифодалайди. Жумладан, “Безакли натюрморт”, “Миллий натюрморт”, “Санкт-Петербург”, “Океан”, […]

Баҳор таровати

Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқитувчиси Соҳибжон Рахматуллаевнинг карантин даврида уй шароитида тайёрлаган “Баҳор таровати” номли онлайн кўргазмасини эътиборингизга ҳавола этамиз. http://art-academy.uz/wp-content/uploads/2020/05/video_2020-05-14_14-58-29.mp4

Алишернинг ижоди

Бадиий академияга қарашли Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида  10в – синфда ўқиётган  Алишер Шодиев “Уйда қолинг ва ижод қилинг” шиори остида дарсдан бўш вақтларида ўзининг севимли  машғулоти  – расм чизиш унинг кунлик машғулотига  айланган. Унинг янги ижодидан лавҳалар:

Устозлар изидан!

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Хасан Эгамбердиевнинг шогирди Ўлмас Сеитмурадов  карантин даврида нафақат ўз устозига, балки тасвирий санъат ихлосмандларига ҳам мўйқаламига мансуб ажойиб туҳфа ҳадя этди.

Мадина ва Моҳинур Давлат мукофотига сазовор бўлди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлод тарбияси, оила ва жамият асосларини мустаҳкамлаш йўлидаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Қувонарлиси, тақдирланган хотин-қизлар орасида Ўзбекистон Бадиий […]

Талаба маҳорат дарси ўтди

Ташаббускорлик ва фаоллик бугунги кун ёшлари учун мақсадга эришишнинг асосий қуролидир. Ижодкор эса ижод ва фаолликни уйғунлаштириб ўзидан ёрқин из қолдириши мумкин. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бугунги ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишишларида асосий мезон бўлиб хизмат қилмоқда. Ёшларнинг ўзи ҳам ушбу ташаббусларнинг амалий ижроси нақадар муҳим […]

Ёш рассом мукофотланди

23 декабрь куни Нукусда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Хошамет — 2019“ мукофотининг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ёш рассом Б. Серекеев «Йилнинг энг фаол ёш рассоми» номинацияси ғолиби бўлди.“Хошамет” мукофоти асосан турли соҳаларда фаоллик кўрсатиб келаётган ёшларни, шунингдек, ёшларга тегишли давлат сиёсатини амалга оширишда ўрнак кўрсатиб келаётган […]