loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Матбуот анжумани

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 01-31/1-2048-сон Баёнига мувофиқ шу йил 8-13 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бадиий академияси, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари, бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамда муассасалар ҳамкорлигида “Замонавий амалий санъат:декор ва услуб” номли III Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади. Шу муносабат билан 5 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий […]

Раҳим Ахмедов. 100 йил

Хабар берганимиздек, Тошкентда Ўзбекистон халқ рассоми, академик, Раҳим Ахмедов таваллудининг 100 йиллиги хотира тадбирлари ўтмоқда. 4 ноябрь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида «Раҳим Ахмедов. 100 йил» номли кўргазма очилди. Унда рассом мўйқаламига мансуб 100 та асар ўрин олган. Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Бадиий академия академиклари, рассом ва санъатшунослар сўзга чиқди. […]

Атоқли рассом хотирланмоқда

Пойтахтимизда Р.Ахмедов таваллудига бағишланган хотира тадбирлари старт олди 4 ноябрь куни Ўзбекистон халқ рассоми, профессор, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Раҳим Ахмедов яшаб, ижод қилган хонадонда рассомга ўрнатилган хотира лавҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари – Алишер Мирзаев, Жавлон Умарбеков ва Владимир Бурмакин рассом шахсияти, ижоди […]

Устоз-шогирд анъанаси

А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтида “Устоз-шогирд анъанаси этади давом” шиори остида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ботир Зокиржонов ҳамда Дўстлик ва Арнасой тумани Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари Озода Мамадова, Маржона Мардуллаевалар чизган расмлардан иборат кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазма институт профессор – ўқитувчилари ҳамда талабаларида катта таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида Ботир Зокиржонов устоз-шогирд […]

«Олти қиз». Сўз ва тасвир

Қорақалпоқ адабиётининг йирик вакили Бердимурод Қарғабой ўғли Бердақ ижодидан баҳраманд бўлмаган ўқувчи бўлмаса керак. Бердақ 1827 йили Мўйноқ туманининг Оққалъа овулида туғилиб, 1900 йили вафот этган. Бердақ – қорақалпоқ адабиётининг асосчиси. Тўғри, у Кунхўжа, Ажинияз, Жиян жировнинг муносиб шогирди ҳисоблансада, 20 мингдан ортиқ мисраларни достону, шеърларга тизиб, қорақалпоқ мумтоз адабиётига улкан ҳисса қўшган шоир. Бердақ […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.