Пойтахтимизда Р.Ахмедов таваллудига бағишланган хотира тадбирлари старт олди
4 ноябрь куни Ўзбекистон халқ рассоми, профессор, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Раҳим Ахмедов яшаб, ижод қилган хонадонда рассомга ўрнатилган хотира лавҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари – Алишер Мирзаев, Жавлон Умарбеков ва Владимир Бурмакин рассом шахсияти, ижоди ҳақида сўз юритишди. Рассом улкан бадиий мактаб қолдиргани, ижодкор, раҳбар ва педагог сифатида юртимиз санъати ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшгани таъкидланди.