Хабар берганимиздек, Тошкентда Ўзбекистон халқ рассоми, академик, Раҳим Ахмедов таваллудининг 100 йиллиги хотира тадбирлари ўтмоқда.
4 ноябрь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида «Раҳим Ахмедов. 100 йил» номли кўргазма очилди. Унда рассом мўйқаламига мансуб 100 та асар ўрин олган.