loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ёшлар ижоди

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби 8-амалий санъат «А» синфи ўқувчилари Зебунисобегим Ғофурова ҳамда Мухлисахон Йўлдошеванинг «Баҳорнинг илк томчилари» номли ижодий ишлар кўргазмаси очилди. Истеъдодли қизлар ўқитувчи И.Акбаровдан сабоқ олишади. Кўргазмада икки ёш ижодкорнинг 50 дан зиёд ижодий ишлари намойиш этилаяпти.

Ижодий ишлар танлови эълон қилинди

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий меросини тарғиб қилиш, замонамиз қаҳрамонлари образини яратиш мақсадида истеъдодли ижодкор ёшлар ўртасида “Ўзбекистон диёрим,ки андин ифтихорим” номли расмлар танлови ва “Шонли тарихдан буюк келажак сари” номли ижодий ишлар танловини эълон […]

Аёлни мадҳ этиб

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Бахтиёр Назаров 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Аёл мадҳияси” номли шахсий кўргазмасини тақдим этади. Кўргазманинг очилиш маросими 5 март куни соат 17:00 да Ёшлар ижод саройида (Тошкент ш., Мустақиллик -2) бўлиб ўтади.

Ғайрат Ибрагимовнинг шахсий кўргазмаси

Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида истеъдодли рассом Ғайрат Ибрагимовнинг “INверсия” номли шахсий кўргазмаси давом этаяпти. Кўргазмада рассомнинг 30 га яқин рангтасвир, графика, шунингдек, видео асарлари ўрин эгаллади. “INверсия” туркумидаги галдаги кўргазмада мухлислар эътиборига муаллифнинг рангтасвир асарлари, уларнинг деярли ҳар бириг медиа шарҳловчи сифатида видеоарт композициялари ҳавола этилди. Рангтасвир асарларининг авангард услубдаги композицияларида […]

Баҳорни тараннум этувчи кўргазма

Юртимизга баҳор келди. Уйғониш фасли рассомларимизда илҳом уйғотади. Шу йил 17 март куни соат 15:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида «Наврўз» Республика бадиий кўргазмаси ташкил этилади. Кўргазмага Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг 2018-2021 йилларда яратган асарлари қабул қилинади. Ижодий ишлар шу йил 1 – 11 март кунлари (ҳафтанингн шанба, якшанба […]

Мусаввирдан яна бир туҳфа

Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Алишер Мирзаев ўзбек китобхонларига “Зиёлилар базми” номли навбатдаги романини туҳфа этди. Бундан аввал (2014 йилда) Халқ рассомининг «Каллахоналик йигитча» ҳамда сал кейинроқ «Мусаввир» номли романлари нашр этилган, уларда муаллифнинг болалик кезлари, улғайиши, том маънодаги мусаввир даражасига кўтарилиш йиллари атрофлича ҳикоя қилинган эди. “Zilol buloq” нашриёти томонидан 500 […]

Ҳаттотлик санъати

Бугун, 1 март куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Академия» галереяси мамлакатимиз маданий ҳаётидаги яна бир муҳим кўргазмага ўз эшикларини очди.   Кўргазманинг очилиш маросимида Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши президенти Винай Саҳасрабуддҳе, Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат, Тошкентдаги Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандер Шекхар иштирок этди ва сўзга чиқди. Тадбирда […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.