loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Бадиий академиясида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Аёл – миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Аёллари эъзозланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Аёл меҳнати билан жамият ривожланади, тараққий этади. Шунинг учун мамлакатимизда хотин-қизларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг оғирини енгил қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бадиий академиянинг чароғон анжуманлар залида ташкил […]

Байрам тадбирлари ташкил этилди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Жумладан, 6 март куни Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда жонли ижрода оналарни, аёлларни мадх этувчи қўшиқлар ижро этилди. Тадбирдан сўнг мактаб аёлларига байрам дастурхони ёзилди. […]

Ораста қизлар

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 8 март – Халкаро хотин-кизлар кунига бағишлаб  «Ораста қизлар» танлови ўтказилди. Танловда юқори синф ўқувчилари 5 шарт бўйича беллашишди. Қизиқарли ва мазмунли ўтган танловда ғолиб ўқувчилар мактаб-интернат маъмурияти совғалари билан тақдирланишди.

Ўлкамизда баҳор

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилояти бўлими томонидан Наманган давлат университетида вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси, фаол ёш ижодкор Фарҳоджон Сатторовнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан «Ранглар жилосида – она диёр!» бош ғояси асосида «Она юртим» мавзусида шахсий кўргазмаси ташкил қилинди. Уйғониш фасли – баҳорда ўлкамиз табиати […]

Оила чароғбони, жамият кўрки

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти томонидан 8 март – Халқаро хотин- қизлар куни байрами муносабати билан оилаларимиз чароғбони, жамиятимиз кўрки бўлмиш аёлларимизга байрамона кайфият улашиш, уларни байрам билан қутлаш мақсадида институтда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун “Аёл борки, олам мунаввар” номли байрам тадбири […]

Гродно университети билан ҳамкорлик ўрнатилди

Маълумки, шу кунларда Беларусь Республикаси таълим вазири Игорь Карпенко бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Бугун, 5 март куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда ушбу делегация таркибида юртимизга ташриф буюрган Беларусь Республикасининг Янка Купала номидаги Гродно давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Юрий Белих  ўртасида учрашув бўлиб ўтди. […]

Ҳамкорлик давом этмоқда

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида жойлашган 62-умутаълим мактабини оталиққа олган. Ушбу мактабда қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 3 март куни  институтнинг Дизайн кафедраси ўқитувчилари  Нилуфар Маннопова ва Муҳайё Султонова мактабнинг 7-8-синф ўқувчилари учун «Дизайнда ранг гармонияси» мавзусида амалий машғулот ва маҳорат дарси ўтишди. Дарсда ўқувчиларга ранг танлашда нималарга аҳамият […]

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Мустақилликнинг 30 йиллиги ҳамда Халқлар дўстлиги куни мавзуларига бағишланган эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларига танлов эълон қилади. Таклифлар жорий йилнинг 1 апрелигача қабул қилинади. Танлов қуйидаги шартлар ва баҳолаш асосида ўтказилади: – дизайн «Мустақилликнинг 30 йиллиги» (эришилган ютуқлар ва бошқалар ифодаланган бўлиши) ёки «Халқлар дўстлиги» мавзуларидан бирини қамраб олган бўлиши; […]

АНОНС!

2021 йилнинг 5 март куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройининг кичик залида 8 март – Халқаро хотин–қизлар кунига бағишланган Анна Юрьева, Дилафрус Демеева ва Ольга Дудкинанинг “Қалбдаги баҳор” номли кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Маълумот учун телефонлар: (71) 256-35-56, (71) 252-30-88

Табриклаймиз!

Бугун, 4 март Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев туғилган кун! Сайфуллаев Нодирбек Бахтиёрович  1975 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1996 йилда Тошкент давлат маданият институтини, 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Тарих фанлари номзоди. Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Халқ таълими вазирлиги тизимида бошлаган. […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.