Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 8 март – Халкаро хотин-кизлар кунига бағишлаб «Ораста қизлар» танлови ўтказилди.
Танловда юқори синф ўқувчилари 5 шарт бўйича беллашишди. Қизиқарли ва мазмунли ўтган танловда ғолиб ўқувчилар мактаб-интернат маъмурияти совғалари билан тақдирланишди.