loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Наврўзга бағишланади

Ўзбекистон халқ устаси Асрол Мухторов «Наврўз – ёшариш ва янгиланиш  байрами»  шиори  остида ўз шахсий кўргазмасини тақдим этади. Кўргазманинг очилиш маросими шу йил 18 март куни соат 15:00 да  Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади. 

Баҳор вернисажи

Яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан муборакбод этиб, Баҳор вернисажига таклиф қиламиз! Очилиш маросими 17 март куни соат 15:00 да Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳрида 1 апрелдан оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш бўйича таклиф берилди

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади. Бу ҳақда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.   Штаб йиғилишида пойтахтимизда тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда Республика махсус комиссияси қарорлари […]

Тарих билан юзма-юз

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 25 декабрда Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. 15 март куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими галереясида Наманган давлат университети изланувчиси Шукурова Лобархоннинг «Манғитлар сулоласи ҳукм сурган ХVIII аср ўрталари- ХХ аср бошларида Бухоро амалий санъати» […]

Илмий конференция бўлиб ўтди

Бугун, 15 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Ўзбекистон санъатшунослигидаги илмий изланишлар ва замонавий қарашлар» номли илмий конференция ташкил этилди.   Конференциянинг асосий мақсади нафақат Ўзбекистон тасвирий санъатида таниқли йирик рассомлар, балки энди танилаётган, ҳали ўрганилмаган кўплаб ижодкорларнинг фаолиятини кенг оммага, мутахассисларга тарғиб этишдан иборат бўлди. Конференцияда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда […]

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки томонлама ва минтақавий кун тартибини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Пандемиянинг салбий оқибатларини тез фурсатда кенгиб ўтиш мақсадида иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг […]

Ёш ижодкорлар билан учрашув ва тадбирлар ўтказилди

Аҳолининг қарийб учдан бир қисмини ўн тўрт ёшдан ўттиз ёшгача бўлган ёшлар ташкил этадиган юртимизда  келажагимиз эгаларини маънавий баркамол, турли ёт иллатларга қарши муросасиз этиб тарбиялаш ҳаётий масалалардан бири, зиммадаги масъулиятли вазифадир. Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ёшларга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш борасида  тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг […]

Диққат, эълон! «Уруш хотираларида» ижодий ишлар кўрик-танлови бошланди

Мудофаа вазирлиги 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Уруш хотираларида» номли ижодий ишлар кўрик-танловини эълон қилади. Танлов Иккинчи жаҳон уруши майдонларида ҳамда машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча юртдошларимизда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг номларини абадийлаштириш, ўзбек халқининг буюк ғалабага қўшган ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида […]

Бадиий академияда ҳашар ўтказилди

Халқимизнинг эзгу қадриятларидан бири – ҳашар озодалик, саранжом-саришталикка, юртимиз кўркам ва янада файзли  бўлишига хизмат қилади. Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб «Обод ва кўркам маҳаллам» шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Халқимизнинг севимли байрами Наврўз айёмига бағишланган ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги қарори асосида ўтказилмоқда. […]

Пойтахтимизда Ренате Графнинг кўргазмаси очилди

Бугун, 13 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида машҳур фотосуратчи Ренате Графнинг “Ипак йўли бўйлаб замонлар оша” номли кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Кўргазмада француз-австриялик фотограф Ренате Граф томонидан 1993 йилдан бери марказий Осиё бўйлаб уюштирган саёҳатлари […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.