loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий академияда ҳашар ўтказилди

Халқимизнинг эзгу қадриятларидан бири – ҳашар озодалик, саранжом-саришталикка, юртимиз кўркам ва янада файзли  бўлишига хизмат қилади.

Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб «Обод ва кўркам маҳаллам» шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Халқимизнинг севимли байрами Наврўз айёмига бағишланган ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги қарори асосида ўтказилмоқда. Қарорда айтилишича, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, бир қатор вазирлик ва идоралар, жамоат тузилмаларининг 13 март куни Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича таклифи маъқулланди.

Бугун, 13 март куни  Ўзбекистон Бадиий академиясида ҳам  ҳашар уюшқоқлик билан ўтказилди.

Бадиий академия жамоаси томонидан бино атроф ҳудуди тозаланди, хоналарда озодалик ишлари олиб борилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.