loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тошкент шаҳрида 1 апрелдан оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш бўйича таклиф берилди

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади.

Бу ҳақда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.  

Штаб йиғилишида пойтахтимизда тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар штаби томонидан спорт мусобақаларини томошабинларсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши, эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.

ЎзА

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.